Жамшид Ҳасанов: “Нефтчи” осонликча очко бериб қўймайди”
25 авг 2016 14:38
Янгиликлар
Жамшид Ҳасанов: “Нефтчи” осонликча очко бериб қўймайди”
Эртага чемпионатимизнинг 20-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз уйида Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.
Эртанги баҳс олдидан “Сўғдиёна” жамоаси футболчиси Жамшид Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
“Эртага бизни муҳим учрашув кутиб турипти. “Бунёдкор”га қарши қийин бўлган учрашувда аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Албатта, ушбу салбий натижадан cўнг керакли ҳулосани чиқариб навбатдаги баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. “Нефтчи” ҳам осонликча очко бериб қўядиган жамоа эмас. 3 та тур олдин ўз уйида “Бунёдкор” клубини қабул қилиб мағлубиятга учратди. Биз ўз уйимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз. Эртага 3 очко учун майдонга тушамиз. Насиб қилса мухлисларимизни хурсанд қиламиз”, - дейди “Сўғдиёна” клуби футболчиси Жамшид Ҳасанов.
Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар