UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  3 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  1 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  11 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  2 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  2 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  6

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари Янгиликлар

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

ОКМК посбони Ботирали Эргашев "Championat.asia" сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Олмалиқликлар дарвозабони ортда қолган турда жамоасини 2 марта муқаррар голдан сақлаб қолди. Унинг иккинчи сейвидан кейин ОКМК ҳужумга ўтиб кетди ҳамда учинчи голни уриб, ҳисобни мустаҳкамлади. Умуман, Эргашев ОКМКнинг ишончли ҳисобда ғалаба қозонишида (3:1) катта роль ўйнади.


"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан "Championat.asia" талқинида 12-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Тажрибали футболчи ўз ҳаракатлари билан ўйин давомида ажралиб турди. Черан яна бир марта "класс"ини намойиш қилиб, "шер"лар фойдасига ғалаба олиб келди. Бундан ташқари, ҳужумчи баҳс давомида ҳимояга қайтиб, мудофаа вакилларига ёрдамлашди ва стандартлардаги иккинчи қаватда кўп марта рақиблардан устун келди.


"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Исломжон Тошпўлатовнинг "Нефтчи" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Навоийликлар аъзоси "Нефтчи" билан учрашувда жаримадан кучли зарба йўллаб, Владимир Назаровга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мувозанатни тиклади.


"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

"Бунёдкор"га қарши ўйиндаги воқеликлар туфайли 5 та ўйинга четлаштирилган қаршиликлар устози жамоасини Жиззахдаги баҳсга яхши тайёрлагани билинди. "Насаф" меҳмонда ўйнаганига қарамай, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика