

Райкович “темирйўлчилар” сафида 9 ўйинда майдонга тушди ва клуб мазкур баҳсларда ғалаба қозонолмади. Шу тариқа, томонлар келишган ҳолда шартномани бекор қилишга қарор қилди.
31 ёшли футболчи жорий мавсум РПЛда 5 баҳсда майдонга тушиб, 2 бор огоҳлантирилди ва битта қизил карточка олди. У москваликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Бунгача эса у "Перужа" сафида тўп тепган.



