UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  3 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5

​Жалолиддин Машарипов: "Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди" Янгиликлар

​Жалолиддин Машарипов: "Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди"

Терма жамоамиз етакчиси Жалолиддин Машарипов бугунги баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

"Осон ўйин бўлмади. Қирғизистон ҳимоявий ўйин намойиш этгани учун, ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Масалан, Эронга қарши ўйнаш осонроқ бўлар эди. Рақибимиз бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо тўп дарвозага кирмади" - деди Жалолиддин Машарипов бугунги баҳс ҳақида.

- Мухлислар бугун кўпроқ гол кутишган эди. Кўпроқ гол ура олмаганимизга нима сабаб бўлди?

- Ўйиндан олдин йигитлар билан қандай ўйин бўлишидан қатъи назар, ғалаба қозонишимиз ва уч очкони қўлга киритишимиз кераклиги ҳақида гаплашдик. Ҳисоб 1:0 бўлса ҳам, ғалаба қозонишимиз керак эди. Тўғри, мухлислар кўпроқ гол кўришни исташади, бироқ муҳими ғалаба қозониш эди. Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди.

- Сариқ карточка ишлаб олган вазиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Йиқилаётган чоғимда шу ишни бекор қилдим, деган хаёл келди. Балки, бу ҳам яхшиликкадир.

- Бўлажак рақибимиз Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Биз Эрон билан тенгма-тенг ўйнай оламиз. Сўнгги уч-тўрт йил давомида буни исботлаб келяпмиз. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, Эронга қарши ўйнаш осонроқ, сабаби улар ҳам кўпроқ ҳужум қилишади. Қирғизистон эса фақатгина ҳимояланди. Эронга қарши жуда яхши учрашув бўлади, деб тахмин қилмоқдаман.

- Эрон бугун БААга қарши ўйин ўтказди. Ўйин давомида чироқ ўчиб қолгани сабабли баҳс анча муддатга тўхтатилди. Эрон чемпионатида ҳам бундай ҳолатлар учраб турадими?

- Йўқ. Бундай ҳолат рўй бергани ҳақида биринчи маротаба эшитяпман. Эрон чемпионатида бундай ҳолатлар ҳозирги кунгача рўй бермади.




Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика