UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  34 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор", "Насаф" ва "Сўғдиёна" билан ўйинлар "Рубин"га катта дарс бўлди" Янгиликлар

Жаҳонгир Жиямуродов: "Бунёдкор", "Насаф" ва "Сўғдиёна" билан ўйинлар "Рубин"га катта дарс бўлди"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Рубин" (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов ўз фикрларини билдирди.



"Ўтган турда "Насаф" билан ўйиндан кейин ҳам айтгандим. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришга уринаяпмиз. Йигитларга раҳмат айтаман, ҳужумда ёш футболчиларни синаб кўрдик, гол уришга ҳам эришдик. Барибир даражада фарқ сезилди. 75-дақиқадан кейин футболчиларимнинг кучи қолмади, ўзгаришлар деярли ўзини оқламади. Тактик томонлама, ўзимизнинг қўпол хатоларимиз билан иккита гол ўтказиб юбордик", - деди Жиямуродов.

- "Рубин" жуда қийин гуруҳга тушганди, бу футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилмадими?

- Тўғри гуруҳ жуда кучли эди. Аммо шундай кучли клубларга қарши баҳслар биз учун мактаб бўлади. Учта ўйиндаги хатоларни бартараф этишга уринамиз. Биринчи ўйинда "Бунёдкор"га ўта йирик ҳисобда ютқаздик, кейинги иккита баҳсда барибир ўзимизга келдик.

- "Рубин" Биринчи лигадаги мақсади қандай?

- Раҳбарият катта мақсадлар қўйган. Клубга келганимга кўп бўлгани йўқ, мақсадимиз Про лигага чиқиш. Таркибга "Истиқлол"дан 2-3 футболчини қўшиб олдик.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика