UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  6 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  3 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  2 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  2 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  3 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  7 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0 02:50А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди  7 00:55Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда  6 00:50"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  37 00:35Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"  7 23:48Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"  3 23:20Футзал. Олий лига биринчи турининг иккинчи кун баҳслари якунланди (турнир жадвали)  0

Иван Ракитич: “Барса”дан кўра яхшироқ жойни тасаввур қилолмайман” Янгиликлар

Иван Ракитич: “Барса”дан кўра яхшироқ жойни тасаввур қилолмайман”

Теглар :  Иван Ракитич
“Барселона” ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “Севилья”дан Каталонияга келгач, янги клубига тез кўникиб кета олди.

Ҳозирда жамоа ярим ҳимоясида асосий ўйинчилардан бирига айланган Ракитич айни пайтдаги ҳолати ва бошқа жиҳатлар ҳақида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Сиз Швейцарияда туғилдингиз, Германия ва Севильяда яшадингиз, ҳозир Барселонадасиз. Хорватия терма жамоасида ўйнайсиз. Аслида қаердансиз?

- Яхши савол. Шубҳасиз, ўзимни хорват деб ҳис қиламан. Шунинг учун Хорватия терма жамоасида ўйнашга қарор қилганман, гарчи ёшлар тоифаларида Швейцария шарафини ҳимоя қилган бўлишимга қарамай. Буни юрак амри билан амалга оширганман. Швейцарияга эса у менга берган нарсалар учун миннатдорчилик билдираман. Ҳаётимда рўй берган катта ўзгаришлардан кейин ўзимни ҳақиқий андалусиялик деб сезяпман.

- “Барса” ҳақида болаликда қандай ўйлардингиз?

- Жамоа мухлиси бўлганман дейишим мумкин. Бу ерда ўйнаган Просинечкини кумир деб санардим.

- У “Реал”да ҳам ўйнаган!

- Ҳа, лекин уни “Барса” футболчиси сифатида билардим.

- Фаолиятингизни тугатгач, қаерда яшашни мўлжаллаяпсиз?

- Агар бугун шундай ҳолат бўлса, Севилья деб жавоб берардим. Аммо келажакда нима бўлишини билмайман. Балки, шу ерда яхши бўлиб, қолишга қарор қилармиз. Вақт кўрсатади. Барселонага келган илк кунимдан оилам билан ўзимни яхши ҳис қиляпман.

- “Барселона”га ўтгандан кейин кўрганларингиз сиз учун кутилган ҳол бўлдими?

- Йўқ. Деярли ҳаммаси мен учун ҳайратланарли эди – чунки бу жаҳоннинг энг яхши жамоаси! Фақат клуб ичидаги эмас, унинг атрофидаги нарсалар ҳам ажаблантирганди. Барчаси мукаммал эди ва аввал бундай ҳолатга гувоҳ бўлмагандим. Бу ердаги мақсадим ўйиндан завқ олиш, бор кучимни бериш ва шерикларим, мураббийлар ва президентнинг ишончини қозониш бўлганди. Ҳар доим ўсиб бориш ва ҳар қандай вазиятдан ижобий томонлар қидиришга интиламан. “Барселона”дан кўра яна қаердадир яхшироқ бўлишини тасаввур қилолмайман.

- Мавсумнинг биринчи қисмидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Тушунаман, атрофдан ҳамма нарса ижобийдек кўринмаган. Жамоа бунчалик юқори савияда бўлганда оддий ғалаба қозониш етарли бўлмайди. Рақибни шундай мағлуб этиш керакки, одамлар “Мана бу “Барса” дейишлари даркор. Клубда талаблар жуда юқори. Жамоа мухлислари ҳамиша жамоадан кўп нарса кутишади.

- “Аноэта”даги мағлубият жамоа учун ҳал қилувчи вазият бўлгани, жамоада ўзгаришлар юзага келиши бошлангани ҳақида айтган Луис Энрикега қўшиласизми?

- Ҳамма нарсага ишонаман. Ўтган мавсумда чемпионат бошларида “Гранада”ни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик, аммо кейинги куни ҳаммаси худди биз пенальти ёрдамида 1:0 ҳисобида зафар қучгандек туюлганди. Шундай лаҳзаларда ўзингга-ўзинг “Ахир, бу “Барса” деб юборасан. Барча тарафлар бўйича яхши бўлишинг керак, клуб талабига жавоб беришинг керак. Тренажёр залида бир соат кўпроқ қоламан ва кейин қайта тикланиш учун бир эмас, икки марта ваннага тушаман. Ҳаммасини аввалгидан яхшироқ амалга ошириш лозим. Бу доимо ўсиб боришинг учун даркор. Бу ерда доимо ўйнашни истайман.

- Талаблар бунчалик юқори ҳолатда завқ олиш мумкинми?

- Албатта, яна қандай! Ўтган йили Чемпионлар лигасидаги ғалабадан кейин оилам ва дўстларимга мавсум якунланганидан ўзимни ёмон ҳис қилаётганимни айтгандим. Ўзингни шунчалик кучлидек ҳис қиласанки, бундан илҳомланиб, ўша ҳис кўпроқ чўзилиши ва ўйнашда давом этишни хоҳлайсан.

Ҳар бир машғулот ва машқдан роҳатландим. Мавсум энди тугаган паллада кейинги режаларни тезроқ билишни истайсан. Ёз тиғиз ўтди – мен уйландим, бизда асал ойи бўлди, лекин майдонга тезроқ қайтгим келди.

- Бу йил ҳам ўтган йилгидек яхши ўйнаяпсизлар.

- Ҳа, лекин олдинда яна узоқ йўл турибди. Кўп ишлашимиз зарур. Ўтган мавсумда барча совринларни ютдик. Энди барча бизга қарши борини бериб, “Барселона”ни мағлуб этишни хоҳлайди.


- Ротацияни қандай қабул қиласиз?

- Тўғриси, яхши эмас. Захирада ўтиришни ёқтирмайман. Агар бунга яхши муносабатда бўлсанг, унда иштиёқ етишмайдиган футболчисан. Биз бир жамоамиз, аммо барчанинг ундан ўрин олишга ҳаққи бор. Доим ўйнашни хоҳлайман, дам олиш учун вақт топа оламан. Масалан, менга Гвардиоланинг Левандовски тўғрисида айтган гапи ёққан: “У мен учратган энг яхши профессионал”. Мен шунга эришишни истайман. Мураббийим шундай дейишини хоҳлаган бўлардим. Футбол билан яшайман. Ўйиндан роҳатланишни ёқтираман ва бунинг учун энг яхши ҳолатда бўлиш талаб қилинишини тушунаман.

- “Севилья”да сардор эдингиз, ҳозир эса йўқ. Бу сизга таъсир қиладими?

- Бу бир хил ҳолат эмас, лекин қаерда эканингни тушуниб олиш даркор. Жамоангда футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи ҳаракат қилади, атрофингда позициясида жаҳонда энг яхшилари саналган футболчилар ўйнайди. Ўз навбатида мен ҳам умумий ғалабага ҳисса қўшишга уринаман – шу сабаб ишлайман ва жамоадошларим ҳурматини қозонишга интиламан. “Барселона”га келишнинг ўзи билан иш битиб қолмайди. Бу ерда эканман, энг яхши тарафларимни кўрсатишим шарт.

- Таништирув маросимида “Тарихга киришни хоҳлайман. Биз барча совринларни ютиб, одамлар завқ оладиган футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз” деб айтгансиз. Бу бажарилди. Яна нимани хоҳлайсиз?

- Президент туфайли менда яна бир неча йил мавжуд. Ғалаба қозонишда давом этишни истайман, ҳар мавсумда совринлар учун курашишни ёқтираман. Биз тўғри йўлдамиз.

- Ҳар доим ҳам совринларга эришиб бўлмаслигига тайёрмисиз?

- “Севилья”дан келганман, биз икки йил ҳеч нарса юта олмаганмиз. Барчаси яхши бўлмасдан, ўзгаришлар лозим бўладиган даврлар бўлишини биламан ва яхши тушунаман. Шундай вазият келганда, у албатта келади, биз соврин ютолмаймиз ва бу оддий ҳолат бўлади. Ўшанда яна зафар қучиш учун бор кучимизни берамиз.

- “Барса”нинг услуби ўзгарди деб ҳисоблайсизми?

- Ўйлашимча, биз аввал сафимизда бўлган футболчилардан озгина узоқлашяпмиз. Лекин услуб ўзгарди деб айтиш қийин. Футболда рақиб доимо ўйинга таъсир қилади. Агар рақиб бўш ҳудуд берса, бундан фойдаланишга уринасан. Мен рақибнинг заиф томонларини топишга уринаман. Албатта, буни Хави ва Иньеста қилгандек амалга оширолмайман, лекин жамоага фойда келтиришга интиламан. Мен Иван Ракитич бўлишни истайман. Жамоани кучим етгунча кучайтириш – бу менинг мақсадим.


- Жамоа ҳужумдаги учлик учун ишлайди, шундайми?

- Улар бунга арзийди. Улар эркин ҳаракатланиш имконига эга, чунки улар энг яхшилар ҳисобланади ва уларга эга бўлган ҳолда бундан фойдаланишингиз шарт. Лекин олдиндаги учлик ҳам ортларида энг яхшилар ўйнаётганини билишади. Қанчалик юқорида тўпни олиб қўйсак, шунчалик яхши бўлишини биламиз. Лекин керак бўлганда орқага қайтиб, ҳимояга ёрдам бериш кераклигини биламиз.

- Иньеста, Бускетс ёки Пике каби юлдузлар ўзини қурбон қилиб, олдиндаги учлик учун ўйнаши яхши мисолми?

- Улар бунга арзишади. Жамоада ҳар кимнинг вазифаси бор. Мисол учун, мен рақибларни Неймар каби алдолмайман ёки Лео каби тўпни дарвозага теполмайман. Луис каби жисмонан кучли эмасман, аммо мен улар қила олмайдиган вазифани уддалайман.

- Масалан?

- Ҳимояга ёрдам бериш, чизиқлар орасида ўйнаш. Ҳужумда доимо шиддатга бориш, рақибни алдаш керак. Тўп йўқотилганда уни тезроқ қайтаришга уриниш учун тўғри жойда туриш зарур. Имкон қадар яқинроқ жойлашиб, бир-биримизга ёрдам берамиз. Мана гап нимада. Умумий вазифаларни адо этиб, ҳақиқий кучга айланамиз.

- Чемпионлар лигасини кетма-кет икки бор ютган биринчи жамоага айланиш сизларнинг мақсадингизми?

- Тўғриси, ҳар бир ўйинда зафар қучиш бизнинг мақсадимиздир. Албатта, турнирни иккинчи бор ютишни истаймиз, лекин ўтган йили ғалаба қозонганимиз сабаблигина эмас. Ҳар бир учрашув ва турнирда ғолиб чиқиш асосий вазифамиз ҳисобланади. Бошқаларни ҳурмат қилган ҳолда доимо ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.

Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлаш учун қўшимча сабаб ёки иштиёқ керак эмас. Чемпионлар лигасини кетма-кет ютган жамоага айланиш ёқимли, шундай бўлишига умид қиламиз. Лекин Ла лига биз учун нуфузлироқ ва қийинроқ мусобақа саналади.

- Ростданми?

- Ҳа, у йил бўйи давом этади, бу кундалик нон кабидир. Ундан кейин халқаро мусобақалар туради. Испания, кейин Европада энг яхши бўлиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютиш мумкин. Мақсадга аста-секинлик билан, қадамма-қадам борамиз.

- Футболчи қаерда кўпроқ роҳат олади: “Камп Ноу”да треблни нишонлаш пайтидами ёки майдонда?

- Майдонда, у ерда адреналин кўпроқ.

- Чемпионлар лигасидаги гол фаолиятингиздаги энг муҳим голми?

- Шубҳасиз! Ўшанда ҳис қилган нарсаларимни сўз билан тасвирлаб беролмайман. Мен фақат шерикларимни эмас, балки бутун стадионни қучоқлашни хоҳлардим. Рафиқам, қизим, оилам ва дўстларим ҳақида ўйлардим. Бу ажойиб бўлганди, барча ўша учрашувни кўрди, сен эса жамоангга шундай ёрдам берасан.

- Ўйиндан кейиноқ душ қабул қилгани равона бўлдингиз.

- Душга киришдан аввал қўшиқ ва рақслардан кейин кийиниш хонасига қизимни олиб келишди ва у қандай эканлигимни сўради. Бундан бахтлироқ лаҳзамни эслай олмайман, тўғриси.

- Ғалаба – таъсирчан дорилар кабими?

- Ҳа, доимо кўпроғини хоҳлайсан, ўсиб боришни истайсан. Ғалаба қозонишнинг ўзи камлик қилиб қолади, бу ёрқинроқ ўйин билан қилиш мақсади туғилади. Биз яхшироқ бўлишимиз керак бир неча жиҳатлар мавжуд. Масалан, “Севилья”га қарши беллашувда рақибнинг ҳисобда олдинга ўтишига йўл қўйдик.

- Ҳа, лекин рақибга ҳам кўп нарса боғлиқ.

- Албатта, аммо биринчи навбатда ўзимиз кўп нарсани бажаришимиз мумкин. Таваккални камайтириб, рақибга умуман имкон бермаслик лозим. Бу имконсиз, лекин шунга ҳаракат қилиш керак. Бу уддаланганда ўзингни жуда ажойиб ҳис этасан.

- Футболнинг ёрқин бўлмаган тарафлари ҳақида қандай ўйлайсиз? Унчалик дўстона эмас, шундайми?

- Албатта, бир қанча босим ҳамиша бор, лекин бундай нарсаларга эътибор қилиш керак эмас. Вазифамиз – майдонда энг яхши эканимизни кўрсатишимиз лозим. Шунинг учун биз ҳар бир турнир ва учрашувда ғалаба сари курашамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика