Иван Бошкович юбилей ўйинда энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди
28 фев 14:02
Янгиликлар
Иван Бошкович юбилей ўйинда энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувида 4:0 ҳисоби қайд этилди.
Жиззахликлар устози Иван Бошкович учун кечаги баҳс бош мураббий сифатидаги 100-ўйин бўлди.
Бундан олдинги 99 та ўйиннинг ҳеч бирида Бошкович жамоалари йирик ҳисобда (3 та тўп фарқи) ютқазмаган эди. Демак, кечаги баҳс мураббий учун фаолиятидаги энг йирик мағлубиятга айланди.
Маълумот учун, Иван Бошкович "Сўғдиёна"дан олдин қисқа муддат "Бунёдкор"да ҳам ишлаган. Унинг мураббий сифатидаги умумий статистикаси қуйидагича: 43 ғалаба, 22 дуранг ва 35 мағлубият.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар