UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  16 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  171 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  2 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  400 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  36 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1

Иван Бошкович: «Футболда доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди» Янгиликлар

Иван Бошкович: «Футболда доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди»

«Динамо» — «Сўғдиёна» учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйинни ёмон ўтказмадик, вазиятларга эга бўлдик. Биз нафақат битта, балки ундан ҳам кўпроқ гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик. Ўйини тўлиқ бошқардик, бироқ вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда «Динамо» яхши ҳаракат қилди, очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Мухлислар бугунги ўйиндан хурсанд. Улар гол уришга эришишди, биз эса ура олмадик. Футболчиларимнинг маҳорати етарли эди, аммо улар бугун асабийлашишди. Нима учун бундай бўлганини билмайман. «Динамо» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Медаль олишимиз ўз қўлимизда эди. Менга жамоа нима учун тўртинчи ўрини олганини тушунтириб беришди. Мавсумдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилганим йўқ, мен бундан кўпроғини кутгандим. Энди келаси мавсумга янада жиддийроқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Бу йилгидан кўра яхшироқ натижа кўрсатишга интиламиз. Мен жамоамга ишонаман.

Умумий мавсум учун «Сўғдиёна» жамоасига 10 баллик тизимда неча баҳо қўя оласиз?

Мен баҳолай олмайман.Чунки мен бу жамоани қандай меҳнат қилаётганини кўриб турибман. Жамоа ривожланиши лозим. Мавсум бошида жамоа умуман бошқача эди ва мавсум давомида футболчиларим анча ўсишга эришдилар деб ўйлайман. Биз кўп нарсаларни яхшилашга эришдик. Футболда доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди.

Жамоанинг келажаги ҳақида нима дея оласиз? Баъзи манбаларда жамоа етакчилари «Сўғдиёна»ни тарк этишини ёзмоқда.

- Олдиндан ҳеч нима дейишни истамайман. Раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак. Менимча катта ўзгаришлар бўлмайди. Ким қолади, ким кетишини ҳали гаплашиб олишимиз лозим бўлади. Жамоанинг ўзаги сақлаб қолинади. Йил давомида бир нечта яхши ёш футболчилар етишиб чиқишди. Улар катта футбол ўйнашга тайёрлар. Катта ўзгаришлар бўлмайди, биз ёшлар билан ривожланишда давом этишимиз лозим. Яхши жамоани бир кунда ёки бир ойда тузиб бўлмайди. Биз маълум вақт ишладик ва менимча ҳозирги жамоа анча яхши даражада. Келаси мавсум ҳам яхши даражада ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика