UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  0 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  1 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  26 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  27 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3

Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Насаф" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барчани Ўзбекистонда катта футбол мавсумининг бошланиши билан табриклайман. Оғир ўйин бўлди деб айта оламан. Вазиятларимизни кутдик ва шу орқали рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи эдик. Курашларга бой баҳс гувоҳига айландик. Рақиб жуда кучли эди. Режамизда ғалаба эди, якунларда хатоликка йўл қўйдик. "Насаф"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Кейинги ўйинларга янада жиддий тайёргарликка киришамиз.

- "Сўғдиёна"да яхши жамоа туза олдингиз. Бу йилги мавсумда режалар қандай?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз. Кўпроқ маҳаллий ёшларга имконият бериш асосий мақсадимиз. Улар ўйинлар давомида ўсиб боради, жамоамиз ҳам кучаяди. Кўп футболчиларимиз турли давлатлар ёшлар терма жамоаларига асосий номзодлар саналишади. Мақсадимиз йўлидаги жараёнда кутиш, сабр қилиш керак бўлган жиҳатлар ҳам бор. 

- Бугун чемпионатнинг илк ўйини эди. Бунда футболчиларда босим бўладими?

- Албатта, ҳар доим биринчи ўйинларда ҳаяжон бўлади. Аниқлик етишмайди, баъзан мослашиб олиш учун етарли даражада тажриба бўлмайди. Ёрқин футбол намойиш этиш қийин, борингизни кўрсатиб бера олмаймиз.



- Дориев ва Андреевлар билан боғлиқ қандай режаларингиз бор эди?

- Улар шубҳасиз жамоамиз етакчилари. Бироқ баъзан жароҳатлар панд берали, таваккал қилишни истамайсиз. Футболда бир киши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар кўп, шу боис барчаси сиз истагандек бўлавермайди. 

- Сиз учун бугунги ўйин жуда эмоционал ўтгандек кўринди ...

- Мен доим ўйин ҳароратида эмоционал бўлсам керак. Хотиржамликка интиламан, бироқ ўзбек футболида ҳакамлар мени ҳаммадан ҳам кўпроқ эслаб қолишса керак.

- Ўтган мавсум "Насаф"ни 2 марта юта олгандингиз. Бу жамоани яхшироқ ўрганиб чиққанингиз аниқ. "Насаф" ўйин услубида бугун қандай ўзгаришларни сездингиз?

- Айтиб ўтдим, чемпионатнинг биринчи ўйинида кўп нарса кўринмайди. Футболчиларнинг индивудиал маҳоратига ҳам кўп жиҳатлар боғлиқ. "Насаф" яхши жамоа ва ҳар доим рақобат кўрсата олади. Жиззахдаги ўйинимизда ғалаба учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика