

Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда Босния ва Герцеговинага имкониятни бой бериб, кетма-кет учинчи бор мундиалсиз қолишди.
"Бундай тарих ва обрўга эга жамоа учун бу ҳолат мутлақо қабул қилиб бўлмасдир. Бутун кеча ухлай олмай чиқдим, бўлган воқеага ҳали ҳам ишона олмаяпман.
Биз тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган жамоа ҳақида гапиряпмиз. Бу шунчаки мағлубият эмас, бу — спорт фожиаси ва шармандалик! Бу Италия футболининг яқин тарихидаги энг даҳшатли воқеалардан биридир", — деди Капелло.
Италия футболи афсонасининг бу сўзлари мамлакатдаги умумий кайфиятни ифодаламоқда. Эслатиб ўтамиз, италянлар охирги марта 2014 йилда Жаҳон чемпионатида иштирок этишган ва шундан бери асосий турнир саралашларидан ўта олишмаяпти.



