FIFA Series. Ўзбекистон Габонни мағлуб этди

Sherzod Nurmatov
27 мар 2026
Фабио Каннаваро қўл остидаги Ўзбекистон МТЖ FIFA Series доирасида Габон билан тўқнаш келди.

FIFA Series

Ўзбекистон – Габон 3:1

Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00

Голлар: 0:1 – 6, Тедди Аверлант, 1:1 – 13, Элдор Шомуродов (Азиз Ғаниев), 2:1 – 59, Жаҳонгир Ўрозов, 3:1 – 90+4, Алишер Одилов

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (20.Беҳруз Каримов, 76), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров (22.Умарали Раҳмоналиев, 90+2), 9.Одил Ҳамробеков (6.Акмал Мозговой, 76), 10.Азиз Ғаниев (17.Достон Ҳамдамов, 76), 11.Остон Ўрунов (18.Алишер Одилов, 76), 13.Шерзод Насруллаев (4.Фарруҳ Сайфиев, 90+2), 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 88), 15.Умар Эшмуродов, 24.Жаҳонгир Ўрозов.

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 8.Жамшид Искандеров, 19.Иброҳим Ибрагимов, 23.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 25.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 26.Шерзод Темиров.

Габон: 16.Франсуа Бекале, 3.Нзе Багнама (8.Ноа Лемина, 82), 4.Йохан Обианг, 6.Тедди Аверлант (Эдлин Матоути, 82), 7.Уриэ Мбула, 10.Шеви Бабика, 13.Омфиа Мик, 18.Давид Самбисса (9.Бен Кабинамбеле, 46), 21.Жереми Ойоно, 25.Дидье Ндонг.

Огоҳлантириш: Канга (69)

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Одилов қарши ҳужумда рақибни жазолади!

90+3.Ўрозов жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

90+2.Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш.

90.Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

88.Ўзбекистон таркибида ўзгариш.

82.Габонда икки ўзгариш.

79.Шомуродовнинг зарбасидан сўнг дарвозабондан қайтган тўпни Ҳамдамов яқин масофадан дарвозага тўғрилай олмади.

28840 нафар томошабин бугунги учрашувни стадиондан кузатмоқда экан.

76.Ўзбекистон таркибида 4 та ўзгариш.

70.Зарба! Ўрунов деярли бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Бурчак тўпи.

69.Габон сардори Кангага сариқ карточка кўрсатилди.

64.Рақиб жарима майдони яқинида Ўзбекистон жарима тўпи ишлади.

59.ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчак узатмасидан сўнг Шомуродов бош билан зарба йўллади, дарвозабонлан қайтган тўпни Ўрозов рақиб дарвозасига жойлашда муаммога дуч келмади.

56.Зарба! Шомуродовнинг пасидан сўнг Ўрунов йўллаган зарба дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

55.Ғаниевнинг узатмасини ҳимоячиилар қайтарди, ўруновнинг зарбасини ҳам.

54.Алижоновга нисбатан фол ишлатилди. Ўзбекистонда стандарт вазият юзага келди.

49.Чап қанотдан узатилган тўпга Ўрунов ета олмади.

48.Зарба! Рақиблар хатосидан унумли фойдаланган Шомуродов ўз омадини синаб кўрди, унинг зарбасидан сўнг Бекале тўпни эгаллади.

46.Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус.

45.Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

43.Зарба! Ҳамюртларимиз томонидан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

37.Ўруновнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбасини Бекале қайтарди.

36.Габонликларнинг яна бир хавфли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

35.Ҳозирги вазиятда омад ўзбекистонликларга кулиб боқди. Дастлаб Юсупов билан яккама-якка вазиятга чиққан ҳужумчининг зарбаси дарвоза устунидан қайтди, иккинчи зарбани эса ҳимоячи қайтарди.

33.Габонлик футболчининг олисдан йўллаган зарбасини Юсупов муштлари билан уриб юборди.

29.Хавфли вазият! Ўрунов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда унинг устидан тўп оширмоқчи бўлди ва хато мўлжал олди.

28. Марказдаги тўп йўқотишдан сўнг тезкор қарши ҳужум ташкил этган габонликларнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

27.Мезбонлар томонидан ҳужумда фол ишлатилди.

26.Ҳамюртларимиз томонидан йўлланган зарбани Габон дарвозабони ўтказиб юбормади.

20.Меҳмонлар қулай имкониятдан фойдалана олмади.

17. Рақиб ҳужумини қайтаришда габонлик ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол қилишига бир баҳя қолди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

13. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ғаниевнинг жарима узатмасидан кейин Шомуродов рақиб жарима майдонида эпчиллик билан ҳаракат қилиб, тўпни дарвозага киритди!

12.Бурчакдан узатилган тўпни меҳмонлар ҳимоячиси бартараф этди.

8.Ҳамробековда қулай имконият юзага келганди, аммо омад етишмади.

6.ГОЛ! Габон тезкор гол урди. Тедди Аверлант ҳисобни очди.

1.Ўйин бошланди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia