

"Фаолиятимни тугатишга мажбурман. Бу таклифлар камлигидан эмас, балки замонавий футбол босимига дош беролмаётганимдан. Кетишни истамайман, лекин шунга мажбурман. Агар мен ўйнашда давом этсам, ногирон бўлиб қолишим хавфи бор.Чап тиззам деярли йўқ бўлиб кетди. Ва уч марта операция қилинган ўнг тиззамни буксам, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин", – деди Сантон.
31 ёшли Сантон "Интер", "Чезена", "Ньюкасл" ва "Рома" клубларида ўйнаган. Италия терма жамоаси сафида 8 та ўйин ўтказган. 2 карра Италия чемпиони, 2 карра Италия Суперкубоги соҳиби, Италия Кубоги соҳиби, Чемпионлар Лигаси ғолиби, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби.



