UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Ла Лига. "Атлетико" "Валенсия"ни иродали тарзда мағлуб этди ва 1-ўринни мустаҳкамлаб олди  1 02:51Англия Кубоги. "Эвертон" "Шеффилд Уэнсдей"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  0 02:00Olamsport: UFC рейтинги. Маҳмуд Мурадовнинг вазнида вазият қандай?, Макгрегор Хабибнинг гапларига жавоб қайтарди  0 00:42Карикатура: "Интер" "Милан"нинг мағлубиятидан фойдалана олмади  0 00:40Мулоҳаза учун мавзу. Ўзбекистон ОЧЛ ўйинларига мезбонлик қилиши мумкинми? Мутахассислар бу борада нима дейди?  8 00:20"Эвертон" - "Шеффилд Уэнсдей". Асосий таркиблар маълум   0 00:03"Атлетико" - "Валенсия". Суарес ва Льоренте асосий таркибда  1 23:53Англия Кубоги. Брунунинг суперголи "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборди  139 23:46"Арсенал", "Лидс" ва "Герта" Дракслерга қизиқмоқда. ПСЖ уни ва Керерни қўйиб юборишга тайёр  2 23:25Феллайни АПЛга қайтиши мумкин  0 23:00"Наполи" "Сассуоло" хавбекига шартнома таклиф қилди  0 22:38"Эвертон" "Рома" хавбеки Пеллегрини билан шартнома имзоламоқчи  0 22:16"Ливерпуль" "Арсенал" ўйинчисини нишонга олди  2 22:05ЛаЛига. Мессисиз ўйнаган "Барселона" меҳмонда ғалабага эришди  31 21:50“Ювентус”га янги ҳужумчи керакми? Пирлонинг ўзи жавоб берди  3

Италия Кубоги. Шомуродов ўйин тақдирини ўзгартириб юборган баҳсда "Женоа" ғалаба қозонди Янгиликлар

Италия Кубоги. Шомуродов ўйин тақдирини ўзгартириб юборган баҳсда "Женоа" ғалаба қозонди

1/16 босқичидан ўрин олган “Сампдория” – “Женоа” ўртасидаги баҳс якунига етди.

Меҳмонлар сафида Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади.

“Сампдория” – “Женоа” 1:3
Голлар:
Верре 18 - Скамакка 60, 72, Лерагер 68.


21:00, “Луижи Феррарис”

“Сампдория” – Аудеро, Берешинский, Верре, Йошида, Ла Гумина, Лери, Ожелло, Адриен Силва, Тонелли, Торсби, Янкто.

“Женоа” – Маркетти, Голданига, Сапата, Бани, Гильоне, Стураро, Ровелла, Зайц, Пеллегрини, Скамакка, Шомуродов.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Сампдория"нинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ зарба билан якун топди.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБАААА! Габбиадинининг қулай вазиятдан берган зарбаси "Женоа" дарвозаси тўсини устидан ўтиб кетди.

85. Ўзгариш: Шомуродов майдонни тарк этмоқда. Унинг майдондаги ўрнини Пьяца эгаллайди. Мураббийлар футболчимизга миннатдорчилик билдириб қўйишди. Чунки айнан Шомуродов ўйин тақдирига жиддий таъсир қилди десак адашмаган бўламиз.

84. "Сампдория" ҳимоячиси тўпни дарвозабонга узатди, Шомуродов эса буни пайқади, аммо тўпга бироз кечиккани боис, посбон вазиятни ўнглади.

80. Шомуродов тезкор қарши ҳужум ташкил қилаётган эди, аммо унинг узатмасини жамоадоши тушунмади. 

78. Ўйин темпи анча пасайди ва энди "Женоа" ҳимояда ўта ишончли ҳаракат қилиши лозим.

75. Шомуродов қарши ҳужумда рақибдан қочиб кетишга уринди, аммо у тўпни олдинга ташлашда адашгани учун ҳужум йўққа чиқди.

72. ГОООЛ! Яна Скамакка "Сампдория" дарвозасини ишғол қилди. "Сампдория" футболчиси марказда тўпни олдириб қўйди ва Скамакка жарима майдончаси ичига кирмай рақиб дарвозасини чиройли зарба билан ишғол қилди.

70. Стандартдан "Женоа" жарима майдончасига узатилган тўпни Шомуродов қайтаришга муваффақ бўлди. Элдор ҳимояга ҳам ёрдам бермоқда.

69. Сариқ карточка. Пеллегрини рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнаб, уни сальто отишга мажбур қилди. Бош ҳакам уни карточка билан "сийлади".

68. ГОООЛ! "Женоа" яна гол урди, бу сафар Лерагер "Сампдория" дарвозасини ишғол қилди. Скамакка ҳаводан келган тўпни рақиб дарвозасига бурди, посбоннинг сейвидан сўнг Лерагер бўш дарвозага гол урди.

66. "Женоа" голдан сўнг анча жонлангандек кўринмоқда. Жамоа сифатли ҳужумлар уюштира бошлади.

62. Лерис тўп учун курашда "Женоа" дарвозабони билан тўқнашиб кетди ва рақиб посбонига жароҳат етказди.

60. ГОООООЛ! ШОМУРОДОВНИНГ сай-ҳаракатлари эвазига "Женоа" ҳисобни тенглаштирди. Шомуродов катта тезликда Майа Йошидадан қочиб кетди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқди. Ҳужумчимиз ўзиданда қулайроқ вазиятдан турган Скамаккани кўрди ва тўпни унга узатди. Скамакка эса бўш дарвозани ишғол қилди. 1:1. ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДА ТОМОША ҚИЛИНГ

58. Захирадан ўйинга қўшилган Мелегони узоқ масофадан омадини синаб кўрди, бироқ "Сампдория" посбони хавфни осонлик билан бартараф этди.

56. Ла Гумина жарима майдончаси чизиғи олдидан "Женоа" дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо Маркетти тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

53. "Женоа" устози Роландо Маран танаффусда шогирдларига керакли сўзларни топиб бера олмаган кўринади. Меҳмон жамоа вакиллари биринчи бўлимдагидек жуда пассив ҳаракат қилишмоқда.

50. Ниҳоят "Женоа" рақиб жарима майдончасига ҳаволатиб узатма амалга оширди, аммо "Сампдория" футболчилари "иккинчи қават"да ишончли ўйнаб, хавфни бартараф этишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

45+1. Пеллегрини "Сампдория" жарима майдончасида йиқитилди, аммо ҳакам ҳеч қандай пенальти йўқлигини кўрсатди.

44. "Сампдория" футболчилари рақибдан фарқли ўлароқ пас ва узатмаларда жуда сифатли ўйнашмоқда.

43. Сариқ карточка. "Женоа" сардори Стураро рақибдан тўпни олишга уриниб қўпол ўйнади ва ҳакам унга карточка кўрсатди.

40. "Женоа" футболчиларининг ўйин савияси пастга ўхшаб кўриняпти, чунки улар оддий пасларда ҳам хатога йўл қўйишмоқда.

36. Шомуродов тўп учун курашда рақиб ҳимоячисидан устун келди, аммо ўша вазият орқали ташкил қилинган ҳужум ноаниқ узатма билан якун топди.

33. Элдор ўз жамоасининг тезкор қарши ҳужумини ноаниқ узатмаси билан тўхтатиб қўйди.

31. "Сампдория"дан хавфли ҳужум. Ла Гумина жарима майдончасига етказиб берган тўпни Сапата ўз дарвозасига жойлаб қўйишига оз қолди. Аммо тўп унинг бахтига тўсин устидан ўтиб кетди.

29. "Женоа" бурчак зарбаси ишлаб олди ва стандарт меҳмонлар ҳимоячисининг зарбаси билан якун топди. Афсуски, тўп дарвоза томон эмас, майдон ташқарисига йўлланди.

25. Меҳмонлар ҳужум уюштиришда катта қийинчиликларга дуч келишяпти. Хатто жарима майдончаси томон бўладиган узатмалар ҳам муваффақиятсиз чиқмоқда.

22. "Женоа" тўлиқлигича иккинчи жамоа номига рози бўлиб, ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилмоқда.

18. ГОЛ! СУПЕРГОЛ! "Сампдория" ҳисобни очди. Верре рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва тахминан 25-26 метр узоқликдан дарвоза томон зарба берди. Тўп узоқ бурчакнинг устун ва тўсин кесишган нуқтаси остига кириб кетди.

17. Шомуродов ўз жамоасининг ҳужумини бошлаб берди ва қанотдан узатилган тўпни "Сампдория" ҳимоячилари қайтариб юборишди.

15. "Сампдория" "Женоа"ни ўз дарвозасига қамал қилиб, кетма-кет бурчак зарбаларини ижро этмоқда, бироқ ҳозирча вазиятлар гол билан якунланаётгани йўқ.

13. Сариқ карточка. Сапата рақибга нисбатан хавфли ўйнагани учун жазоланди.

12. ЗАРБААА! "Женоа" дарвозабони Маркетти рақиб жамоанинг ўта хавфли зарбасидан сўнг сейв ижро этди, Шомуродов эса қарши ҳужумга ўтишга уриниб, тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

9. Ҳозирча Элдор Шомуродов жуда кам кўзга ташланяпти, у фақат иккинчи қаватдаги курашлар бўлганда камералар обьективига тушиб қолмоқда.

6. ЗАРБААА! Ла Гуминанинг зарбасидан сўнг тўп дарвозабон ва тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

5. Мезбонлар рақибни марказдаёқ кутиб олишга ва тўпни рақиб ярим майдонида олиб қўйишга интилишмоқда ва қисман буни уддалашяпти.

3. Экспертлар фикрича учрашувда ғалабага асосий номзод бўлиб турган "Сампдория" баҳсни жуда фаол бошлади ва тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.



Рейтинг: +113   

Фикрлар

+20   
26 ноя 22:42:20
Klooppp
Ko'ryapsizlarma Jenoa hujum qilsa Shomurodovni o'yinni ham ochilyapdi
+18   
26 ноя 22:26:37
Klooppp
Mana Shomurodov va nihoyat o'zini ko'rsatti ajoyob tarzda maydonni yarimini bosip o'tdi va Skammakaga bo'sh darvozaga gol urushga imkon yaratip berdi
+16   
26 ноя 22:26:09
MARVEL
Tanqid qivotganla, birpas qisib turlaring, mana assist qildi. Gol ham uradi Xudo hohlasa bugun.
+13   
26 ноя 22:49:12
TERMIZ TUMANI NAMUNA
XULLAS ELDORNI YOMONLAB MAYDA GAP GAPIRIB O‘TIRGANLAR BU ISHLARING TO‘G‘RI EMAS UNI O‘RNIGA DUO QILINGLAR SHU ELDORNI IZIDAN QOLGAN FUTBOLCHILARIMIZ XAM KUCHLI BESHLIKKA YO‘L OLSIN QO‘LLAB QUVVATLASH QO‘LLARINGDAN KELMASA OMAD TILAB QO‘YINGLAR.ELDORNI XAM OILASI BOR UNI KO‘RIB KUZATIB TURIBDI SILARGA OSONMI TELEVIZORNI TAGIDAN TURIB SAYRAB O‘TIRISH GAPIRISH OSON AVVALO SHU CHEMPIONATGA BORIB O‘YNASH OSONLIGINI QAERDAN XAM BILASIZLAR TUSHUNMAYMAN
+12   
26 ноя 22:29:55
Uzb go to Jch-2026 !!!
Ura aaaaaaaaaa ura aaaa uraaaaa !!!!!!! SHOMURODOV SABAB GENOA HISOBNI TENGLASHTIRDI. SHOMA OLTIN TÒP OLADI ENDI
+11   
26 ноя 22:35:07
Klooppp
Ispan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1xbet da qòrqmasdan jenoa raqiblariga tikorish kk chunki Eldor gol urolmaydi baribir òyin nol klubda xam futbolchida xam
Ana sizga atvet Samp 1-3Jenoa
+10   
26 ноя 22:18:15
Otabek_701
Марадонна хам Барсадан Наполига утканда бу Италия энг кучсиз жамоа булган ва бир неча турда кулидан хеч нарса келмаган , Италия чемпионати жуда тезлик килган унга, уз устида ишлаб кегин Наполини чемпион килган бутун жамоани кетидан олдинга тортиб ! Элдорга хам афсонага айланиш насиб килсин!
+10   
26 ноя 20:17:17
Courageous
http://www.canlisportv.com/turkmen-sport-canli-izle/ ko'rmoqchi bo'lganlar uchun HD. Agar pastroq sifati kk bo'lsa google dan turkmen sport deb qidirib ko'ring
+9   
26 ноя 22:28:54
Навбахор. Ливерпуль. Барселона
Маладес Шомуродоввввв бу мухлисларинг кувончи
+9   
26 ноя 22:28:13
fairplay
Xa Shomurodov ishonchni oqladin omadini bersin!
+9   
26 ноя 22:27:24
LIVERPUL REAL M
GOOOOOOOOOL Shomurodovning ajoyib to‘p uzatishi Skamakka bo‘sh darvozaga goli yasha o‘zbek o‘g‘loni
+8   
26 ноя 23:59:48
Капитан
Италия кубогининг 4-босқичи доирасида "Женоа" сафарда "Сампдория" клуби меҳмони бўлиб, иродали ғалабага эришди.

"Женоа" клубининг Бразилия аҳолиси учун мўлжалланган Твиттердаги норасмий саҳифаси бугунги ўйиндан матнли онлайн трансляция олиб борди ва шарҳ давомида Шомуродовнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди.

"Шомуродов бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Айниқса, биринчи голда унинг ҳиссаси катта бўлди. "Женоа" нимага ўзбекистонлик футболчи учун бунча кўп пул сарфлаганини бугунги ўйин орқали тушундим", — дея изоҳ ёзди матнли трансляцияни олиб борган журналист.
+8   
26 ноя 22:52:50
Faxriddin93
Eldor almashtirilishini bilib jamoadoshlariga menga to'pni uzat deb baqirdi har bir holatda ko'rdilami. U ham xoxlaydi gol urishni o'zini ko'rsatishni. Vijdonli bolasan ukam. Otangga rahmat.Ishtiyoqing uchunam yashavor. Hali gollar urasan faqat o'z ustingda ishla ukajon.Bizlar ishonamiz o'zbek xalqi senga doim ishongan!!!
+8   
26 ноя 22:50:05
TERMIZ TUMANI NAMUNA
ELDOR OTANGGA RAXMAT.RAXMAT SENGA MEXNAT QILIB ROXATINI KO‘RIB YURGIN YUZING YORUG‘ BO‘LSIN XAMISHA
+8   
26 ноя 22:45:40
TERMIZ TUMANI NAMUNA
MARVEL фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tanqid qivotganla, birpas qisib turlaring, mana assist qildi. Gol ham uradi Xudo hohlasa bugun.
SHU TANQIDCHILAR XUDDI BIROR JOYNI EPLAB QO‘YGANDEK AVVALO ELDOR DAY BO‘LIB KO‘RINGLAR YOKI ITALIYA CHEMPIONATI GA O‘TINGLARCHI XAYRONMAN SHUNGGA O‘ZI NARMALNO KO‘ZGA KO‘RINGAN FUTBOLCHIMIZ SHU ELDOR BO‘LSA.DO‘STIM ETIBOR BERMANG BU TANQIDCHILARGA
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика