

Тожикистон клуби расмий сайтининг берган маълумотларига кўра, асосий, шимолий, шарқий ва жанубий секторлар учун чиқарилган чипталар нархи 20 сомоний бўлади. Юқори даражадаги қулайликни истаганлар учун VIP чипталар ҳам чиқарилади ва уларни 500 сомонийга харид қилиш мумкин.
Учрашув якунланганидан сўнг, мухлислар ўртасида лотерея ўтказилади ва унда ғолиб чиққанлар "Samsung Galaxy"нинг сўнгги модел смартфонларига ва "Лада Приора" автомобилига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бу ўйин Тожикистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилмоқда.



