UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  4 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  30 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

Евро-2024. Испания 1/8 финалда Грузияни "босиб ўтиб кетди" Янгиликлар

Евро-2024. Испания 1/8 финалда Грузияни "босиб ўтиб кетди"

Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Испания — Грузия ўйини бўлиб ўтди.

Испания — Грузия 4:1

Гол: Родри (39), Фабиан Руис (51), Нико Уильямс (75), Дани Ольмо (83) — Ле Норманн (18, автогол)

Испания: Унаи Симон, Карвахаль (Навас, 81), Лапорт, Ле Норман, Кукурелья (Гримальдо, 66), Фабиан Руис (Мерино, 81), Родри, Педри (Ольмо, 52), Уильямс, Ямаль, Мората (Ойарсабаль, 67).

Грузия: Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Гвелесиани (Квеквескири, 79), Двали, Лочошвили (Цитаишвили, 63), Китейшвили (Алтунашвили, 41), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 63), Кварацхелия, Микаутадзе (Зивзивадзе, 79).

Огоҳлантириш: Мората (44), Давиташвили (71).


Испания

Родриго Эрнандес - 39', Фабиан Руис - 51', Нико Уильямс - 75', Дани Ольмо - 83'

ЕВРО - финал . 1/8-тур

01/07/2024, 01:00

1
:
4
Тугади

Грузия

Робен Ле Норман - 18'

Стадион: Koeln Stadion, 42233 томошабин

Бош ҳакам: Francois Letexier

45'
90'
39'  Родриго Эрнандес
39'  Нико Уильямс
44'  Альваро Мората
51'  Фабиан Руис
51'  Ламин Ямаль
52'  Педри (Дани Ольмо)
66'  Марк Кукурелья (Алекс Гримальдо)
66'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
75'  Нико Уильямс
75'  Фабиан Руис
81'  Даниэль Карвахаль (Хесус Навас)
81'  Фабиан Руис (Микель Мерино)
83'  Дани Ольмо
83'  Микель Ойарсабаль
18'  Робен Ле Норман
41'  Отар Китейшвили (Сандро Алтунашвили)
63'  Лука Лочошвили (Георгий Цитаишвили)
63'  Георгий Чакветадзе (Зурико Давиташвили)
71'  Зурико Давиташвили
78'  Giorgi Gvelesiani (Ника Квеквескири)
78'  Жорж Микаутадзе (Буду Зивзивадзе)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. "ҚИЗИЛ ФУРИЯ" ЧОРАК ФИНАЛДА

90. Франциялик Летексье иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

90. Ольмо яна бир бор уриниб кўрди. Аммо, бу сафар Мамардашвили ўзига қулай келган тўпни эгаллаб олди.

83. Нуқта! Ольмо испанларнинг тўртинчи тўпини киритди.

83. Яна... Ямал бу сафар ҳам тўпни дарвозага кирита олмади.

80. Ямал! "Барселона" футболчиси бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.

77. Дани Ольмо! "Лейпциг" хавбеки ўта қулай вазиятдан фойдала олмади. Унинг зарбасини "Валенсия" посбони бартараф этди.

75. ГООООООООЛ!! Нико Уильямс "қизил фурия"нинг қарши ҳужумини голга айлантирди.

74. ГООООЛ! Бу сафар автогол навбати грузинларда. Ямалнинг зарбасидан сўнг грузиялик ўйинчи тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Йўқ, бу вазиятда оффсайд борлиги маълум бўлди.

71. Дани Ольмога нисбатан ишлатган фоли учун Зурико Давиташвили сариқ карточка билан "сийланди".

68. Цитаишвили қанотдан жарима майдончаси ичига кириб зарба берганди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

66. Испания сафида ўзгаришлар: Марк Кукурельянинг ўрнига Алехандро Гримальдо туширилди, шунингдек Оярсабаль Моратани алмаштирди.

63. Грузияда икки ўзгариш: Лочошвили ва Чакветадзе майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Цитаишвили ва Давиташвили туширилди. 

63. Ямал! 16 ёшли йигитча грузинларни ранжитиши мумкин эди. Аммо, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

60. Ҳозирча Испания иккинчи голни урганидан сўнг ҳам ҳужум қилишда тўхтамаяпти.

52. Испанияда ўзгариш: Дани Ольмо Педрини алмаштирди.

51. ГООООЛ! Фабиан Руис Испанияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. ПСЖ хавбеки жарима майдончаси ичига узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига киритди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ўйиндаги илк сариқ карточка Альваро Моратага кўрсатилди! "Атлетико" ҳужумчиси рақибининг оёғини босиб олганди.

39. ГООООЛ!! Родри жарима майдончаси ташқарисидан ўткир бурчакни аниқ нишонга олган ҳолда ҳисобни очди.

35. Уххх! Мамардашвилидан ажойиб сейв! У Кукурельянинг узоқдан ўткир бурчакка берган зарбасини қийинчилик билан бартараф этди.

27. Бу сафар Педри жарима майдончаси остонасидан зарба берди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

22. Хавфли зарба! Фабиан Руиснинг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Мамардашвили бироз қийинчилик билан бартараф этди.

18. Даҳшат! Биринчи марта ҳужумга борган Грузия ҳисобни очмоқда! Ле Норманн тўпни ўз дарвозага йўллаб қўйди.

10. Ҳисоб очилишига бир баҳя қолди. Уильямс бурчакдан тўпни жарима майдончасига узатди ва Ле Норманн боши билан уни дарвозага йўналтирди. Мамардашвили тўпни қайтаргандан сўнг грузияликлар бир амаллаб тўпни узоқлаштиришга эришишди.

5. Педри ҳисобни очиши мумкин эди. "Барселона" хавбеки жарима майдончаси ичига узатилган тўпга бир амаллаб улгурди, аммо тўп рақиб дарвозасига хавфли бормади.

4. Илк дақиқалардан Испания кутилганидек ташаббусни қўлга олди. Тўп ҳозирча грузинларга шунчаки тегмаяпти.

1. Ўйин бошланди!

— Давлатлар мадҳияси янграмоқда.

— Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда.

— Барчага салом. Бугун сизлар билан биргаликда Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Испания — Грузия ўйинини кузатиб борамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика