UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  0 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  0 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   10 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  7 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  21

Евро-2024. Ямаль ва Ольмонинг голлари Испанияни финалга олиб чиқди Янгиликлар

Евро-2024. Ямаль ва Ольмонинг голлари Испанияни финалга олиб чиқди

Испания ҳамда Франция ўртасида Евро-2024 ярим финал баҳси якунига етди.

ЯНГИЛАШ


Испания

Ламин Ямаль - 21', Дани Ольмо - 25'

ЕВРО - финал . Semi Finals-тур

10/07/2024, 01:00

1
:
2
Тугади

Франция

Рандаль Коло-Муани - 9'

Стадион: Allianz Arena, 62042 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
14'  Хесус Навас
21'  Ламин Ямаль
25'  Дани Ольмо
58'  Хесус Навас (Даниэль Вивиан)
76'  Дани Ольмо (Микель Мерино)
76'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
90'  Ламин Ямаль
90'  Ламин Ямаль (Ферран Торрес)
90'  Нико Уильямс (Мартин Зубименди)
9'  Рандаль Коло-Муани
9'  Килиан Мбаппе
60'  Орельен Тчуамени
62'  Адриен Рабьо (Эдуардо Камавинга)
62'  Н'Голо Канте (Антуан Гризманн)
62'  Рандаль Коло-Муани (Брадли Баркола)
79'  Усман Дембеле (Оливье Жиру)
89'  Эдуардо Камавинга

Испания – Франция 2:1

"Альянц-Арена"

Голлар: 0:1 – 8 Коло-Муани, 1:1 – 21 Ямаль, 2:1 – 25 Ольмо.

Испания – Унаи Симон, Навас (Вивиан, 58), Начо, Лапорт, Кукурелья, Фабиан Руис, Родри, Ольмо (Мерино, 76), Уильямс (Субименди, 90), Ямаль (Ферран Торрес, 90), Мората (Ойарсабаль, 76).

Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 62), Рабьо (Камавинга, 62), Тчуамени, Дембеле (Жиру, 79), Мбаппе, Коло-Муани (Барколя, 63).

Огоҳлантиришлар: Навас (14), Тчуамени (60), Камавинга (89), Ямаль (90+1).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

95. Францияда охирги дақиқа қолди.

93. Испанияда иккита ўзгариш: Ферран Торрес ҳамда Субименди ўйинга қўшилишди. Ямаль ҳамда Нико Уильямслар майдонни тарк этишди.

91. Ямаль қарши ҳужумни бузгани учун сариқ карточка олди.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Камавинга Кукурельяга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

86. МБАППЕЕЕ... Килиан қаршисидаги рақибини алдаб, дарвозага зарба берди. Бироқ тўп трибунага учиб кетди.

85. Ляпорт ўрнидан турди, унинг бурнига зарар етган экан.

83. Ляпорт Жирунинг елкасига урилди ва унинг юзида қон пайдо бўлди. Шифокорлар майдонга тушиши керак.

81. Ямаль яна ўша услубда узоқ бурчакни нишонга олишга уринди, бироз ноаниқ.

80. Начо ҳамда Барколья дуэлида "Реал" футболчисининг қўли баланд келди. У тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

79. Францияда ўзгариш: Дембеле ўрнига Жиру майдонга тушди.

77. Ўзгаришлар: Оярсабаль ва Меринолар баҳсга қўшилишди. Мората ҳамда Ольмо захирага олинди.

76. Эрнандес қулай вазиядан, аммо ноқулай оёқ билан тўпга зарба берди. Ўнг оёқда берилган зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

71. Барколья чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо пас ноаниқ бўлди.

69. Дембеле рақибни алдашга уриниб, сирпаниб кетди ва Моратага кичик жароҳат етказди.

63. Франциянинг бурчак зарбаси ноаниқ зарба билан якун топди.

62. Ўзгариш: Камавинга, Гризманн ва Барколья майдонга тушди. Рабьо, Канте ва Коло Муанилар захирага олинди

61. Францияда уч кишилик ўзгариш тайёрланяпти.

60. Унаи Симон Дембеленинг кутилмаганда дарвозага берган зарбасини қайтариб қолди. У узатма бўлди деб ўйлаган эди.

58. Майдонга мухлис тушиб кетди, шу сабабли ўйин бир дақиқага тўхтаб қолди.

57. Ўзгариш: Испания терма жамоаси "отахони" - Хесус Навас майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Вивиан баҳсга қўшилди.

56. Нико ҳамда Жюль ўртасидаги тезлик курашида Уильямс ҳимоячидан қочиб кета олмади. 

55. Ямаль ҳимояда жамоасига ёрдам бериб, аут ишлаб олди.

53. Нико Уильямс ҳимояга яқин ҳудудда тўпни олдирди ва францияликлар бу қарши ҳужумдан бурчак тўпи ишлаб олишди. Бурчак тўпи зарба билан якун топди. Чуаменининг бош билан берган зарбасидан сўнг Унаи Симон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

50. Кукурельянинг чап қанотдан ерлатиб узатган тўпига Мората улгурмади. 

47. Нико Уильямс рақиб посбонидан тўп билан қочиб кетиши мумкин эди, аммо Меньян тўпни аутга яқин ҳудудда тўхтатиб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Ламин Ямаль Евролар тарихида энг ёш гол урган футболчи!

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Францияликлар эга бўлган стандарт вазият зарбасиз якун топди, испанлар ҳаводан келаётган тўпни боши билан уриб юборишди.

40. Ямаль яна уша услубда гол уришга яқин келди, аммо тўп рақиб футболчисига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

36. Руис зарба берадиган позицияга чиқди ва зарбадан сўнг тўпи ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

31. Биринчи голдан бироз довдираб қолган Испания рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилганидан сўнг жудаям ишончли ўйин намойиш этиб, рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли ҳужумлар ташкил қилмоқда.

25. ГОООЛ! Кунде Ольмонинг зарбасидан сўнг тўпни ўз дарвозасига буриб юборди. Испанлар 5 дақиқа ичида 2та гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди.

21. ЯМАААЛЬ! 1:1! Ламин Ямаль узоқ масофадан дарвозага супер зарба берди. Тўп устунга тегиб, дарвоздан жой олди.

16. Жарима зарбасини Мбаппе ижро этди, аммо тўп жонли деворга тегиб қайтди.

14. Хесус Навас қочиб кетишга уринаётган Рабьони йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.

12. Франция терма жамоаси ҳимоячиси Моратанинг бошига келаётган тўпни оёғи билан "ечиб" кетди.

8. ГОООЛ! Франция ҳисобни очди! Мбаппенинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Коло Муани дарвозага боши билан жойлаб қўйди. 0:1

7. Тўп учун дастлабки пойгада "отахон" Навас Мбаппени таслим қилди ва дарвозаси олдидаги хавфни бартараф этди.

5. ЗАРБААА... Ямалнинг хавфли узатмасидан сўнг Руис тўпни дарвозага боши билан жойлаши керак эди, аммо у адашди.

3. Фабиан Руиснинг узатмаси ҳужумчиларга бироз ноқулай бўлди ва хавфли вазият зарбасиз якун топди.

1. Учрашув бошланди.


Баҳс стартидан аввал кичик фейрверк бўлиб ўтди.


Килиан Мбаппе бугун майдонга махсус ниқобсиз чиқди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика