Испания чемпионати. “Севилья” 10 дақиқада масалани ҳал қилди
18 дек 2016 03:13
Янгиликлар
Испания чемпионати. “Севилья” 10 дақиқада масалани ҳал қилди
Майдон эгалари ўн дақиқа ичида рақиб дарвозасига тўртта гол уришга эришишди. Дастлабки икки тўп уч дақиқа ичида “Севилья” ҳужумчиси Лусиано Вьетто томонидан киритилган бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Виссам Бен-Йедер, яна бир дақиқадан сўнг Витоло рақиб посбонини ранжитди.
Ушбу мавсумда “Севилья” ўз майдонида фақат бир марта очко йўқотди. 11-турда Хорхе Сампаоли шогирдлари “Барселона”га мағлуб (1:2) бўлишган.
Испания чемпионати, 16-тур.
Севилья – Малага 4:1 (4:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 25 Вьетто, 2:0 – 28 Вьетто, 3:0 – 34 Бен-Йеддер, 4:0 – 35 Витоло, 4:1 – 64 Сандро Рамирес.
Севиля: Рико, Меркадо (Колодзейчак, 46), Пареха (Краневиттер, 46), Рами, Иборра, Витоло, Насри, Сарабия, Нзонзи, Вьетто, Бен-Йеддер (Диего Гонсалес, 67).
Малага : Бойко, Торрес, Вильянуэва, Рикка (Ресио, 46), Льоренте, Аньор (Онтиверос, 46), Хуан Карлос (Чори Кастро, 64), Форнальс, Камачо, Росалес, Сандро Рамирес.
Огоҳлантириш: Пареха (29), Нзонзи (58), Рами (61), Онтиверос (71), Росалес (82), Вильянуэва (90).
Четлатиш: Рами (61).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар