Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди

Khoja
16 ноя 2025
Испания терма жамоаси мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича рекорд ўрнатди.

15 ноябрь куни Луис де ла Фуэнте шогирдлари ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги ўйинда Грузияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, расмий ўйинлардаги мағлубиятсиз сериясини 30 тага етказди (оддий вақт). Ла Роха охирги мағлубиятини 2023 йилнинг 28 мартида Eвро-2024 саралашида Шотландияга қарши ўйинда (0:2) қабул қилганди.

Мағлубиятсиз ўтказилган 29 учрашувдан иборат олдинги рекорд Висенте дел Боске шогирдлари томонидан ЖЧ-2010 ва Конфедерациялар кубоги-2013 ўртасида ўрнатилган эди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com