Испан клуби "Ал Наср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
15 ноя 2019
БААнинг "Ал Наср" клуби ҳужумчиси Альваро Негредо Испания чемпионатига қайтиши мумкин.

Хабарларга кўра, испаниялик форвард "Альмерия"нинг бош трансфер мақсадларидан бўлиб турибди.

Негредо 2007-2009 йилларда ҳам "Альмерия"да ўйнаган.

34 ёшли футболчи "Ал Наср" ва "Альмерия"дан ташқари "Райо Вальекано", "Реал", "Севилья", "Манчестер Сити", "Валенсия", "Мидлсбро" ва "Бешиктош" клубларида ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca