Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"
06 ноя 17:35
Янгиликлар
Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"
"Ал Ҳалдия" – "Андижон" (0:0) баҳсидан кейин андижонликлар легионер ҳужумчиси Исмоил Акинаде клуб матбуот хизматига учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.
"Тўпни ўзимизда сақлашимиз осон бўлмади, лекин ҳимоямиз ва дарвозабонимиз яхши ўйнади. Бу ўйин натижаси бизни имкониятларимизни йўқотгани йўқ. Ҳали кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз бор.
ОЧЛдаги гуруҳ босқичи ҳам охирига келиб қолди. Иккита ўйинимиз қолди. Бутун эътибортимизни шунга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз.
Худо хоҳласа, кейинги учрашувда ҳужумкор ўйнаб, ютишга ҳаракат қиламиз. Бизда яхши имкон бор, жамоамизда позитив кайфият ҳукм суряпти. Ютишимизга ишонамиз. Бунга кучимиз етади", – деди Акинаде.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Фикрлар
Umuman keremas kamandaga