Исломбек Исоқжонов: “Машъал” асосан ҳимоявий ўйин кўрсатди”

Narzulla Saydullayev
10 май 2016, 12:32
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган “Андижон” – “Машъал” (1:0) учрашувида голли пас оширган Исломбек Исоқжонов ўйин тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин қийин бўлиши олдиндан маълум эди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. “Машъал” бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Шундан бўлсада кўплаб имкониятларни юзага келтира олдик. Жамоавий ўйин ва мураббийларнинг берган тўғри кўрсатмалари туфайли ғалаба қозондик. Бизда бир оила бор ва ажойиб мураббийлар қўли остидамиз. Қолган учрашувларда ҳам ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қиламиз – дейди Исоқжонов.

“Андижон” матбуот хизмати.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia