UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  11 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0

Ислом Холиқов: "Барча кўрсаткичлар муросасиз ўйинни “ваъда қилмоқда” Янгиликлар

Ислом Холиқов: "Барча кўрсаткичлар муросасиз ўйинни “ваъда қилмоқда”

“Бухоро” - “Қизилқум” учрашуви олдидан мезбонлар жамоаси ёш футболчи Ислом Холиқовнинг ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин жуда кескин ўтди. Ўзига хос дерби мақомидаги ўйин бўлгани учун ҳам учрашувдаги шиддат баланд бўлди. Муҳими ўйинда ғалабага эришдик.
Тўғри ўринбосарлар ўйинларида натижага у қадар эътибор қаратилмас. Лекин у биз учун, майдонга тушганлар учун ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш нуқтаи назаридан бу ўйин жуда муҳимдир. Қолаверса, ёшлар жамоасидаги ўйинлар орқали маҳоратимизни тоблаб боришга ҳаракат қиламиз.

Асосий таркиб? Тўғри ўтган мавсумнинг биринчи даврасида асосий таркибда ҳам ўйнадим. Иккинчи даврада эса жамоамизга кўплаб тажрибали ва иқтидорли ўйинчилар қўшилди. Эндиликда улардан маҳорат сабоқларини олишга ҳаракат қилаяпман. Ўйлайманки, тез орада яна асосий таркибга қайтаман.

Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, ўринбосарлар ўртасидаги ўйин шиддати ҳам асосий жамоалар баҳси осон ўтмаслигини кўрсатиб турибди. Бир томондан юқорида айтганимдек, ўзига хос дерби, иккинчи томондан турнир жадвалидаги ёнма-ён ўрин, хуллас барча кўрсаткичлар бизга кескин, муросасиз ва томошабоп ўйинни ваъда қилмоқда.

Қолаверса “Қизилқум” биринчи даврада ўз уйида мағлуб этилганди. Ўзига хос реванш олиш учун ҳам улар жиддий тайёргарлик кўргани аниқ. Лекин нима бўлганда ҳам насиб этса, мухлислар қаршисида ғалабага эришамиз, - дейди Ислом Холиқов.

"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика