UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  0 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  5 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1

Ислом Исмоилов: "Ўйинлар орасидаги вақт қисқалиги сабаб, асосий урғуни тикланиш жараёнига бердик" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Ўйинлар орасидаги вақт қисқалиги сабаб, асосий урғуни тикланиш жараёнига бердик"

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси кеча "Mirabror Usmanov Memorial Cup-2023" мусобақасидаги иккинчи учрашувини ўтказди.

Саудия Арабистонига қарши ғалабали ўйиндан сўнг Ўзбекистон U-15 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин ҳақида

- Икки кун олдин БАА га қарши ўйин ўтказгандик. Ўйинлар орасидаги вақт қисқалиги сабаб, биз асосий урғуни тикланиш жараёнига бердик. Саудия Арабистони Осиёнинг топ жамоалари сафига киради. Шундан келиб чиқиб, биз йигитларга тартибли ҳимояни мустаҳкам ушлашни тушунтирдик. Футболчиларга раҳмат айтаман. Улар биз томонимиздан берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Ўйин иккала жамоа учун ҳам фойдали бўлди. 

- Рақиб ҳақида фикрингиз. Ўйин жуда қийин ўтди...

- Ҳа, ўйин оғир ўтди. Саудия Арабистони азалдан техникага асосланган футбол ўйнайди. Ҳозир гувоҳи бўлдикки, Саудия Арабистони жисмоний жиҳатдан ҳам анча ўсишга эришибди. Олдинги футболчилар бироз нимжонроқ, лекин техникаси юқори бўларди. Ҳозир эса жисмоний жиҳатдан улар анча кучайгани билиниб турибди. Шуни ҳисобига кўп якка курашларда рақибга ютқазиб қўйдик. Бироқ, позицион ҳимояланиш ва ҳужум қилишда футболчилар айтилган кўрсатмаларни бажарганликлари учун ғалаба қозонишни уддаладик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика