

Учрашувда исландлар кипери Ханнес Халлдорссон Лионель Месси тепган 11 метрлик зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Ўйиндан кейин исландиялик дарвозабон буни қандай уддалаганини айтиб ўтди.
"Мен шунчаки уй вазифасини яхши бажардим. Бундай вазият (пенальти) рўй бериши мумкинлигини билардим. Лионель Мессининг кўплаб пенальтиларини кўриб чиқдим ва вазиятни сездим", - деди Халлдорссон.




