

Бу Исландия терма жамоасининг сўнгги 17 йилдаги энг йирик мағлубияти бўлди. 2001 йилнинг 6 октябрь куни исландияликлар меҳмонда ЖЧ-2002 саралаши доирасида худди шу (0:6) ҳисобда Данияга ютқазишган эди.
XXI асрда Исландия икки бор ўз дарвозасидан 6тадан тўп ўтказиб, мағлубият аламини тотиб кўрган: 2002 йилнинг мартида ўртоқлик учрашувида Бразилиядан 1:6, 2004 йилнинг июнида Англиядан ҳам 1:6 ҳисобида енгилган.
Швейцария эса шу йилнинг ўзида иккита ўйинда рақибларини 6:0 ҳисобида доғда қолдиришга муваффақ бўлди. “Банклар юрти” жамоаси 27 март куни ўртоқлик учрашувида Панамадан устун (6:0) келганди.




