UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

"Ирқчи, сенга такрорлайман: "Мен рақсни тўхтатмайман". Винисиуснинг "майдонда маймунлик қилишни тўхтатиш" иборасига жавоби (мутолаа учун) Янгиликлар

"Ирқчи, сенга такрорлайман: "Мен рақсни тўхтатмайман". Винисиуснинг "майдонда маймунлик қилишни тўхтатиш" иборасига жавоби (мутолаа учун)

Ҳозирча Карим Бензема жароҳатидан тикланаётган экан, диққат марказда Винисиус Жуниор бўлиб турибди.

Фақатгина майдонда эмас.


Яқинда Испания футбол агентлари ассоциацияси президенти Педро Браво Вини ҳақида El Chiringuito дастурида гапирди ва ўйинчининг ҳар бир голдан кейинги рақсини танқид қилди: "Самбага ўйнашни хоҳласанг, рақс залига боришинг керак, майдонда эса ҳамкасбларингни ҳурмат қилишинг ва маймунлик қилишни бас қилишинг керак".



Маймунлик қилиш! Педронинг сўзлари ирқчилик деб баҳоланди. Браво бир неча соатдан сўнг вазиятни юмшатишга уринди, аммо кеч эди.


"Шуни айтмоқчиманки, Винисиус голларни урган пайтидаги нишонлашда "маймунлик қилиш" иборасини хато ишлатдим. Мен унинг фақат метафорик маъносини назарда тутдим — ахмоқлик қилиш. Мен кимнидир хафа қилмоқчи эмасдим. Мени маъзур тутинг", — деб ёзди Браво.


Бу Винисиусга қаратилган биринчи гаплар эмас.


"Мальорка" мураббийи Винини синдиришни сўраган


Барчаси Ла Лига 5-тур доирасидаги "Мальорка"га қарши ўйин билан бошланди. Журналист Альберто Эрнандонинг ёзишича, вингер доимий равишда рақибларнинг жиғига теккан ва аҳмоқона саволлар билан уларнинг жаҳлини чиқарган. Кийим алмаштириш хонасида унинг ҳаракатлари умуман қадрланмади — "Мадрид" ўйинчиларининг ўзлари ҳам Винидан буни тўхтатишни сўрашди.


У эшитди. Фақатгина "Мальорка" мураббийи Хавьер Агирре ўйинчилардан қасос олишни сўраб бўлганди.



Marca'нинг ёзишича, камералар коуч ўйинчиларга нималар деганини ёзиб олган: "Синдиринг уни". Винисиус шундан сўнг Агирре билан муносабатларни тартибга солиш учун захира ўриндиғига югурди. Тони Кроос ёш шеригини тўхтатди — тўқнашувнинг олди олинди.


Кейинчалик камералар ҳимоячи Жауме Коста Винига уни бошқа йўл билан тўхтата олмаслигини айтган пайтларини ёзиб олди.


As'нинг ёзишича, ҳақиқатдан ҳам кўпчиликка Винисиуснинг голлардан кейинги рақслари ёқмайди.


Футболчи клуб раҳбариятига тушунтириш берар экан, ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмаслигини айтди. Унинг мақсади — фақатгина "Реал"нинг ғалабалари ва клуб мухлисларининг қувончи. Мадридликлар ишонишади, аммо Винисиуснинг кераксиз нафратни қўзғатаётганидан хавотирланишади ҳам.


Аммо, мураббий ўйинчи томонида.


"Мени уни иқтидорини намойиш этадиган ажойиб ўйинчи сифатида кўраман. Ортиқ ҳеч нарса эмас. Биз бу мавзу ҳақида кўп гаплашмаймиз. Мен ахмоқ ёки кар эмасман ва нима гаплар гапирилаётганини эшитдим, аммо бу "Реал" учун ҳам, Винисиус учун ҳам муаммо эмас. Унда ажойиб фазилатлар бор. Рақиблар уни тўхтатишга ҳаракат қилишаётгани одатий ҳол. Фақатгина Винини эмас, балки ҳаммани ҳимоя қиладиган қоидалар бор", — дейди Карло Анчелотти.


Винисиус ижтимоий тармоқларда баёнот билан чиқди — Бравони ксенофобияда айблади


"Терининг ранги кўзнинг ёрқинлигидан муҳимроқ экан, уруш бўлаверади. Менинг танамда шундай сўзлар ёзилган татиуровка бор. Миямда доимо шу фикрлар билан юраман. Бу мен ҳаётимда амалда қўллашга ҳаракат қиладиган муносабат ва фалсафадир.


Бахт тўсқинлик қилади дейишади. Европада ғалаба қозонган қора танли бразилияликларнинг бахти кўпроқ ташвишлантиради. Аммо, менинг ғалабага хоҳишим, табассумим ва кўзларимдаги чақнаш бундан ҳам каттароқ. Сиз ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз. Мен бир баёнотда ксенофобия ва ирқчилик қурбонига айландим. Аммо, буларнинг барчаси кеча бошлангани йўқ.



Улар бир неча ҳафта олдин менинг рақсимни жиноятлаштиришни бошлашди. Бу рақслар меники эмас. Улар Роналдиньо, Неймар, Пакета, Гризманн, Жоау Феликс, Матеус Куньяга тегишли... улар бразилиялик фанкалар ва самбалар, реггетон ижрочилари ва қора танли америкаликларга тегишли.


Бу дунёнинг хилма-хиллигига бағишланган рақслар. Уларни қабул қилинг ва ҳурмат қилинг. Тўхтамоқчи эмасман. Мен қашшоқлик жуда юқори бўлган ва одамлари таълим олиш имкони бўлмаган мамлакатданман... Кўп ҳолларда столда овқат йўқ! Одатда танқидларга жавоб қайтариш учун оммавий тарзда чиқиш қилмайман. Улар менга ҳужум қилишади, мен эса жим юраман. Мени мақташганда ҳам, жим юраман. Ишлайман! Мен кўп ишлайман.


Майдонда ва унинг ташқарисида. Мен болаларни давлат мактабларида ҳеч қандай молиялаштиришсиз ўқитишга ёрдам берадиган дастур ишлаб чиқдим. Мен ўз номим билан мактаб очаман. Таълим учун кўпроқ нарса қиламан. Мен кейинги авлодлар ҳам мен каби ирқчилик ва ксенофобияга қарши курашга тайёр бўлишларини истайман.


Доимо ўз ишимнинг профессионали ва наъмунали фуқаро бўлишга ҳаракат қиламан. Аммо, бу иш бермайди, бу интернетда мода эмас ва қўрқоқларни ўзлари ҳам танимайдиган инсонлар ҳақида агрессив руҳда гапиришга ундамайди. Сценарий доим узр сўраш ва "мени нотўғри тушунишди" деган сўзлар билан тугайди. Аммо, сен учун такрорлайман, ирқчи:


"Рақсга тушишни тўхтатмайман. Хоҳ Самбодроме (Рио-де-Жанейрода карнавал ва байрамлар учун мўлжалланган кўча)да, хоҳ "Бернабеу"да ёки бошқа қаердадир".


Жуда ҳам бахтли инсоннинг севгиси ва табассуми билан. Винисиус Жуниор".


Бразилияликлар Винисиусни қўллаб-қувватлашмоқда: Неймардан Пелегача


Бравонинг сўзларига илк бор Неймар жавоб қайтарди: "Алдаб ўт, рақсга туш ва ўзингда бўл! Шундай эканлигингдан хурсандман. Қани болам, кейинги голдан сўнг бирга рақсга тушамиз. Рақсга туш, Вини!".


Бошқалар ҳам четда қолмади.


• "Тоттенхэм"дан Ришарлисон ва "Байер"дан Паулиньо шунчаки Винининг рақсга тушаётган суратини жойлашди.



• "Вест Хэм"нинг юлдузли янги ўйинчиси Лукас Пакета терма жамоадаги шеригини таъсирли нутқи билан қўллаб-қувватлади: "Огоҳлантириш, бу ҳали бошланиши. Рақсга туш ва яна рақсга туш".



• "Барса"даги Рафинья ҳам четда қолмади: "Рақсни кўришни хоҳлайман. Мен қувончни кўришни хоҳлайман".



Винисиус қўллаб-қувватлашларга шериклари билан рақсга тушган таъсирли сурат билан жавоб берди.



• Можаро Пелега қадар ҳам етиб борди ва у твиттерда ўз муносабатини билдирди: "Футбол — бу қувонч. Бу рақс. Бу ҳақиқий кеча. Ҳали ҳам ирқчилик борлигига қарамай, биз табассум қилишда давом этишимизга ҳалал беришларига йўл қўймаймиз. Ва биз расизм билан шундай курашишда давом этамиз: бахтли бўлиш ҳуқуқимиз учун курашиш".


"Атлетико" сардори Коке тўғридан-тўғри Винисиусни қўллаб-қувватламади-ю, аммо голни нишонлаш бразилияликнинг иши эканлигини қайд этди. "Агар Винисиус гол урса ва рақсга тушишга қарор қилса — демак бу унинг гол нишонлаш услуби. Уни тушунаманми? Ҳар ким голларни ҳар хил нишонлайди, аммо у дербида шу ишни қилса, унда муаммолар бўлади", — деди испан (дерби "Атлетико"нинг уй стадиони бўлмиш "Метрополитано"да бўлиб ўтади).


"Мадрид"нинг бош фан-аккаунтларидан бири Madrid Xtra ўйинчини қўллаб-қувватлаш учун хештегни йўлга қўйди — "Реал" мухлислари уларнинг юлдузи кўпроқ рақсга тушишини хоҳлашади.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика