

Бу ҳақда "El Nacional" хабар берди.
Манбага кўра, "Ливерпуль" Уильямсни сотиб олмоқчи. Футболчи мавсум охирида "Энфилд"ни тарк этадиган мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босиши мумкин.

23 ёшли ўйинчи 2025/2026 йилги мавсум Ла Лиганинг 25 ўйинида 6 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.
Уильямснинг басклар билан шартномаси 2035 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.



