UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" Олмаотада "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10

Интервью. Обид Жўрабоев: "Бухорода футбол бор, биздан кейин ҳам бўлади" Янгиликлар

Интервью. Обид Жўрабоев: "Бухорода футбол бор, биздан кейин ҳам бўлади"

Кечадан эътиборан "Бухоро" стадионига катта футбол қайтди.

 Муҳташам арена 2 йилдан сўнг яна учрашувларни қабул қила бошлади. Ҳаким Фузайлов шогирдлари кеча қайтишни ўзгача ғалаба билан нишонлашди десак, муболаға бўлмайди. "Хоразм"га қарши кечган ўйинда 3:2 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндаги голлардан бирига эса "Бухоро"нинг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоев муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг Обид Жўрабоевни суҳбатга чорладик. 

- Кечаги рақиб таркиб жиҳатдан кучсиз бўлсада, ўйин томонлама кўп жамоаларга бош оғриқ бўлмоқда. Ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этишни уддасидан чиққанди. Ҳар бир ўйинда охиригача кураш таклиф қилмоқда. "Бухоро" жамоаси учун мазкур баҳс қандай ўтди?

- Ниҳоят ўз майдонимизда ўйин ўтказдик. Албатта байрамона руҳ кезиб юрди. Натижадан ҳам маълумки, ўйин осон ўтгани йўқ.  Вазиятларни голга айлантирганимиз фойда келтирди. "Хоразм" анча ёш ва шижоатли жамоага айланган. Хатолардан фойдаланиб кетишади. Майдон жуда яхши ҳолатда эканлигига гувоҳ бўлдик. Нима бўлган тақдирда ҳам мухлисларга ғалаба тортиқ қилишимиз талаб қилинарди. Мазкур ўйингоҳда яна чиройли ғалабалар билан уларни хурсанд қилмоқчимиз. 

- Жамоанинг асосий қуроли стандарт вазият бўлди. Мазкур кўрсатма рақибдан келиб чиқиб берилганмиди ёки бу секин-аста жамоанинг услубига айланиб боряптими?

- Тўғри айтдингиз. Стандартлардан самара чиқара олдик. "Хоразм"ни ўрганганимизда уларнинг ҳимояси стандарт вазиятларда кўп хато қилаётганини пайқадик. Машғулотларда, назарий суҳбатларда бу борада гаплашдик. Аввалги ўйинларда ҳам бурчак, жарима зарбалари орқали гол урганмиз.  

-  Шавкат Саломовнинг узатмасини голга айлантирдингиз. Қизиғи "Динамо"да ҳам айнан қанотлардан, жарима тўпларидан берилган паслардан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилгансиз...

- Шавкат Саломов жамоамиз етакчиси ва ўйинни бошқарувчиси. Унда бой тажриба бор. Ҳимоячи ўйин давомидаги хавфли вазиятларда тўғри позиция танлай олиши керак. Ҳаким Қаюмович доим машғулотларда айтиб келадилар. Гоҳида ўзим ҳам гол уришимни сезаман. Кеча майдонга чиқишдан аввал тўп киритишни ният қилгандим. 

- Обид Жўрабоев иккинчи ёшлигини ўтказяптими?

- Тўғрисини айтсам футболчилик фаолиятимни бугун бошлагандек ҳис қилмоқдаман. Ёш футболчиларнинг олдида ўрнак бўлиб икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишим керак. 

- Бухорога футбол қайтди десак бўладими ёки бундай хулосага эртами?

- Бухорода футбол олдиндан бор, биздан кейин ҳам бўлади. Мақсадимиз жамоани Суперлигага қайтариш. 

- Кейинги турни "Арал Самали"га қарши ўтказасизлар. Улар эса суъний майдонда тўп тепади...

- Суъний майдонда барчага қийин. Қандай майдон бўлишидан қатъий назар ғалаба учун ўйнаймиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика