UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  0 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  10 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16

Интервью. Кларенс Зеедорф: "Чиройли ўйин доим ҳам фойда беравермайди" Янгиликлар

Интервью. Кларенс Зеедорф: "Чиройли ўйин доим ҳам фойда беравермайди"

Голланд футболининг "Олтин авлод" вакилларидан бири Кларенс Зеедорф ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Маълумки, Кларенс Зеедорф футболчилик фаолиятини юқори нотада ўтказган. Унинг айниқса "Милан"да кечган йилларини футбол ишқибозлари жуда яхши эслашади. 

Эндиликда Зеедроф мураббий сифатида ҳам ўзини кўрсатмоқчи. Ўтган йилнинг август ойидан бери Камерун терма жамоасини бошқариб келаётган голландиялик юлдуз яқинда ФИФА сайти учун интервью берди. 

- Кларенс, тўққиз ойдан бери Камерун терма жамоасини бошқаряпсиз. Ўз ишингизни қандай баҳолайсиз? 

- Биз жаҳон чемпионати саралаш босқичини яхши ўтказдик. Марокаш билан бир хил очко жамғардик. Бироқ тўплар нисбатига кўра улар мундиалга йўл олишди. Бизга фақат иккита гол етмай қолди. 

- Ўшанда учрашув мезбони ўзгаргани сизга алам қилганмиди? 

- Мен биринчи кунданоқ гуруҳ пешқадами бўлишни хоҳлашимизни айтгандим. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим бўлиб, машғулотларда ҳам шунга яраша ишлагандик. Аммо якунда вазият ўзимиз хоҳлагандек тус олмади. 

- Сизга ҳатто "Реал Мадрид"дан таклиф тушганди? 

- Албатта, "Реал"дан қизиқиш бўлиши ҳар қандай кишини хурсанд қилади. Бироқ Камерун ҳам Африканинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа катта тарихга эга ва Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига бора олмагани мухлисларни жуда хафа қилди. 

- Нима деб ўйлайсиз, Камерун шу йилнинг ёзида (21 июнь - 19 июль) Мисрда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубогида зафар қуча оладими? 

- Буни ҳар бир камерунлик хоҳлайди. Бош мураббий сифатида мен ҳам шундай бўлишини истайман. Биз жуда яхши формадамиз ва футболчилар мусобақага ниҳоятда жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Мана кўрасиз, бизга қарши баҳс ҳеч бир жамоа учун осон кечмайди. 

- Африка жамоасидан тушган таклифни қандай қабул қилдингиз? 

- Камерун худди Бразилияга ўхшайди, бу ерда иқтидорлар жуда кўп. Футболчиларни қадрлашади ва ҳар бир мухлиснинг ўз ёқтирган ўйинчиси бор. Табиийки менда ҳам футболни яхши кўрадиган мамлакатда ишлаш хоҳиши туғилди. 


- Мураббийлар штабида сизга Патрик Клюйверт ёрдам беряпти ва уни 25 йилдан бери биласиз. Мураббий сифатида бир-бирингиз билан тил топишиш қийин бўлмаяптими? 

- Биз ажойиб тандемга ўхшаймиз. Бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Бу мураббийлик фаолиятида муҳим ўрин тутади. Бир сўз билан айтганда Патрик билан ишлаш фантастика. 

- 1998 йил сиз таркибида ўйнаган Голландия жаҳон чемпиони бўлиши мумкин эди, шундай эмасми? 

- Биласизми, кўп нарса менталитетга ҳам боғлиқ. Голландияда доим чиройли футболга эътибор қаратиб келинган. Буни ўз вақтида мен ҳам танқид қилгандим, чунки ҳар доим ҳам чиройли футбол наф бермайди. Италиянинг ўйинини ҳеч ким мақтамаслиги мумкин, лекин улар тўрт марта жаҳон чемпиони бўлишган. Тўғри, футбол барибир ўйин тури, лекин ютиш учун баъзан бошқача муносабатда бўлишга тўғри келади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика