UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06ЕЧЛ. "Ливерпуль"да йирик мағлубият, "Арсенал" "Бавария"ни таслим қилди, Парижда 8та, Грецияда эса 7та гол урилди  12 01:472021 йилдан бери қайта сотишдан энг кўп даромад кўрган клуб - "Айнтрахт"  0 00:57Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади”  2 00:13ЕЧЛ. "Арсенал" - "Бавария", "Олимпиакос" - "Реал" ва "Атлетико" - "Интер" баҳсларининг таркиблари билан танишинг  37 23:56Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди  3 23:29Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"  0 23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  3 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  3 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  24 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  15 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  12 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  115 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  27 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25

Интервью. Эҳсони Паншанбе: "Бир кун келиб Ўзбекистонга яна қайтаман. Фаолиятимда ўзгариш қилишим керак эди" Янгиликлар

Интервью. Эҳсони Паншанбе: "Бир кун келиб Ўзбекистонга яна қайтаман. Фаолиятимда ўзгариш қилишим керак эди"

Интервью вақти!

Ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор"ни тарк этган Эхсони Паншанбе эндиликда фаолиятини Эроннинг "Зоб Аҳан" жамоасида давом эттиради. Тожикистонлик ярим ҳимоячи бу борада сайтимизга фикрларини билдирди. 

- "Зоб Аҳан" таклифи ҳақида...

-  "Зоб Аҳан" бир ярим ой аввал таклиф билан чиққан эди. Якунда розилик билдирдим. Бор гап шу. 

- "Навбаҳор"ни тарк этишингиз ўйин амалиёти билан боғлиқми?

- Шундай десак тўғри бўладими. Мураббий билан гаплашдик. У барчасини тўғри тушунди. Менга ўйин амалиёти керак эди. 

- Билишимизга қараганда, сизга бир қатор ўзбек клублари аниқроғи "Нефтчи" қизиқиш билирган экан?

- "Нефтчи" ва Ўзбекистондан чорловлар бўлганди. Виталий Левченко билан ўз вақтида ишлаганман. У ажойиб мураббий. Лекин фаолиятимга ўзгартириш киритиш вақти келганди. Барибир қачондир яна Ўзбекистонга қайтаман. 

- Янги жамоангиз билан неччи йилга шартнома имзоладингиз?

- 1+1 кўринишида шартнома имзоладик. 

- Иккинчи даврада "лочинлар"нинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- "Навбаҳор" мавсумнинг биринчи қисмини муносиб тарзда ўзи истагандек тугатди. Иккинчи даврада кураш жуда кучли кечади. Жамоага қийин бўлиши аниқ. Лекин йигитларни нималарга қодирлигини биламан. Шуниси аниқки, Суперлигада ўткинчи ўйин бўлмайди. 

- Гарчи клубда яхши шароитлар яратилган, кучли футболчилар жалб қилинган бўлсада натижа кўнгилдагидек кечмади. Сизнингча нима етишмади?

- Аввалги йил яхши ўйин кўрсатган эдик. Иккинчи даврада дарвозамиздан кам тўп олиб чиқдик. Клубда барча шароитлар бор. Лекин ўйинда якун етмаганди. Мухлисларга фақат соғлик тилайман. Улар ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа билан бирга. Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар. Жамоага ишонишларини сўраб қоламан. Наманган вилояти ҳокими футболни жуда яхши кўради. У клуб учун барча ишни амалга оширмоқда. Бундай инсонлар футболда жуда кам. "Навбаҳор" чемпион бўлишини жуда истаяпти.  Шунчаки бундай жонкуяр одамни қадрлашимиз лозим.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика