"Интер" ва "Милан" "Арсенал" ҳужумчиси Балогунга қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
14 мар 2023
"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, "Интер" ва "Милан" жорий мавсум "Реймс"да ижара асосида тўп тепаётган "Арсенал" ҳужумчиси Фоларин Балогунга қизиқяпти.

Манба берган хабарга кўра, Италиянинг икки клуби ёзги трансфер ойнасида 21 ёшли англиялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиш ниятида.

2022/23 йилги мавсумда Балогун "Реймс" сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Мавсум охирида футболчи "Арсенал"га қайтиши керак бўлади.

Transfermarkt портали форварднинг нархини 14 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport