"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин

Alisher Ostonov
17 май 2025
"Лилль" форварди Жонатан Дэвид фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Футболчини "Интер" ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Миланликлар аллақачон футболчи трансфери бўйича сўров юборган. Қайд этилишича, Девиднинг ўзи янги клубида маоши тахминан 5 млн еврони ташкил этишини тахмин қилмоқда. Футболчи "Реал", "Барселона" ва "Бавария"нинг ҳам қизиқишлар доирасига киради.

Футболчининг бозор нархи 45 млн еврога баҳоланмоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport