"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади

Sherzod Nurmatov
19 авг 2025
Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида италиялик ҳимоячи Алессандро Бастонини Лондоннинг "Челси"сига кетказишдан бош тортди.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Лондон клуби 26 ёшли италиялик футболчи учун тахминан 50 миллион евро тўлашга тайёр эди, бироқ "Интер" бу таклифни дарҳол рад этди. Миланликлар асосий ҳимоячиларидан бири билан хайрлашмоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Бастони 2019 йилдан буён "Интер" сафида тўп тепади. Бунгача Алессандро "Парма" ва "Аталанта" жамоаларида ўйнаган.

Бастони ўтган мавсум "Интер" таркибида Италия чемпионатида 33 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 5 та голли пас узатган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport