"Интер Майами" "Коламбус"га мағлуб бўлиб, МЛС плей-оффидан чиқиб кетди ва мавсумни якунлади

28 ноя 2026, 08:49
МЛС плей-офф босқичи биринчи даврасининг жавоб учрашуви якунланди, унда "Коламбус Крю" ўз майдонида "Интер Майами"ни қабул қилди.

Коламбусдаги "ScottsMiracle-Gro Field" стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Шу тариқа, "Интер Майами" икки ўйин натижасига кўра 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, плей-оффни тарк этди. Жамоа учун мавсум якунланди. Сериянинг дастлабки учрашувида ҳам 0:3 ҳисобида мағлубият қайд этилган эди.

"Коламбус" сафида 90+2-дақиқада Сантьяго Родригес гол муаллифига айланди. Меҳмонлар бугунги баҳсда рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Лионель Месси майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" МЛС Шарқий конференцияси турнир жадвалида 60 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаган эди. "Коламбус Крю" эса 47 очко билан еттинчи поғонадан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia