"Интер Майами" футболчиси Месси жамоадошларига қандай ёрдам бераётгани ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
11 авг 2023, 09:20
"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Роберт Тэйлор Лионель Месси жамоадошларига нафақат натижа, балки бошқа томонлама ҳам ёрдам бераётгани ҳақида гапирди.

"Месси уч рақиб прессинг уюштирган пайтда ҳам тўпни ушлаб тура олади. Шу тариқа, бизда майдонда кўпроқ бўш зона пайдо бўлади. Месси шунингдек қийин тўпни осонга айлантира олади. Пас баъзида ноқулай тарзда етиб боради, аммо Лео тўпни муаммосиз қабул қила олади", - деди Тэйлор. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Wall Street Journal