

Италия клуби ярим ҳимоячини фақат камида 30 миллион евро эвазига сотишга тайёр.
Шу билан бирга, "Интер" фақат тезкор келишувга тайёр (ижара шартларисиз), чунки ярим ҳимоячини сақлаб қолиш ниятида.
Агар футболчи машғулот йиғинларига қайтса у трансфер қилинмайди.
Аввалроқ Хакан Чалханоглуга "Галатасарой" қизиқиш билдиргани хабар қилинганди. Бундан олдин ярим ҳимоячи билан Лаутаро Мартинес ўртасида тушунмовчилик юз берган эди, аммо улар телефон орқали гаплашиб, низони муҳокама қилиб олишди.



