Инсинье: "Италия терма жамоаси Испанияни мағлуб этмоқчи, дуранг бизга ҳеч нарса бермайди"
01 сен 2017 15:50
Янгиликлар
Инсинье: "Италия терма жамоаси Испанияни мағлуб этмоқчи, дуранг бизга ҳеч нарса бермайди"
"Наполи" ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Лоренцо Инсинье Испанияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Биз жуда яхши терма жамоага қарши ўйнашимиз керак. Уларнинг таркибида кучли ёш футболчилар бор: Асенсио, Лукас Васкес, Марк Бартра ёки Мората. Улар уйда ўйнаб, биринчи ўринни сақлаб қолишга уринишади, шу сабабли осон бўлмайди. Аммо Италия терма жамоасига 3 очко керак ва дуранг бизга ҳеч нарса бермайди. Биз "Бернабеу"да ғалабага эришмоқчимиз" - дейди Инсинье.
Испания - Италия учрашуви 2 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар