

Жанни Инфантино ФИФА кенгаши йиғилишида Қатардаги жаҳон чемпионатини “тарихдаги энг яхшиси” деб атади ва “футбол тинчлик ва дўстлик руҳини бирлаштириб, камдан-кам учрайдиган бирдамлик кучини мустаҳкамлайди”, дея қўшимча қилди.
Инфантино 2018 йилд Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатини ҳам тарихдаги энг яхшиси деб атаганди: "Ушбу жаҳон чемпионати тарихдаги энг яхшиси бўлди. Бир неча йил давомида мен шундай бўлади деб тахмин қилгандим, лекин ҳозир буни ишонч билан айтишим мумкин. Биз ушбу тадбир давомида футбол билан яшадик ва нафас олдик".



