Иньеста: "Хави "Барса"ни бошқариш учун тайёрланди ва ўқиб ўрганди. У бундай чақирувни қабул қилишга тайёр"
21 сен 2021 23:23
Янгиликлар
Иньеста: "Хави "Барса"ни бошқариш учун тайёрланди ва ўқиб ўрганди. У бундай чақирувни қабул қилишга тайёр"
Хавининг "Барса"даги елкадошларидан бири унинг клубга қайтиш вақти келди деб ҳисоблайди.
Андрес Иньестанинг таъкидлашича, Хавига "Барселона"ни ишонса бўлади.
"Ўйлашимча, у бунга тайёр. Хавидан нима кутишим ҳақида сўрасангиз, мен у айнан "Барселона"ни бошқариш учун тайёрланганини ва ўқиб ўрганганини айта оламан.
Хавида бундай чақирувни қабул қилишга ишонч етарлича", -дейди Андрес Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хави "Барса" мураббийлигига асосий номзодлардан бири эканлиги маълум қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар