Ханси Флик: "3:0 ҳисобидан кейин кайфият тушган"
29 ноя 01:35
Янгиликлар
Ханси Флик: "3:0 ҳисобидан кейин кайфият тушган"
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик жамоанинг навбатдаги ўйини учун тайёргарлиги ҳақида гапирди.
"Табиийки 3:0 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин барчанинг кайфияти ёмон. Ғалабани мақсад қилиб тушгандик, шу боисдан ўзимиздан ҳафамиз. Бироқ бўлар иш бўлди.
Машғулотларда кўраётганим менга ёқмоқда. Биз юқори даражада меҳнат қиляпмиз, маҳоратимиз етарлича. Шунингдек, бир қанча футболчилар сафга қайтмоқда.
Педри сафга қайтди. Рафинья ва Рэшфорд гриппдан тузалишмоқда. Рафанинг йўқлиги жуда сезилди, ўйн фалсафаиздан келиб чиқсак,уни жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайман. У ҳимояда, прессингда ва ҳужум бошлашда биз учун муҳим.
Ўтган мавсумдаги урган голларини кўринг, бунчаси осонлик билан бўлмайди. У яна шундай ҳолатда эканлигини кўрсатишни истамоқда", - деди Флик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар