Иньеста фаолияти давомидаги энг қийин ва қувончли палла қайси эканлигини айтди + ФОТО
10 окт 2017 19:06
Янгиликлар
Иньеста фаолияти давомидаги энг қийин ва қувончли палла қайси эканлигини айтди + ФОТО
"Барселона" футболчиси Андрес Иньеста футболчилик фаолиятидаги энг қувончли ва қайғули паллани ёдга олди.
"Мен кўп йиллардан бери футболдаман. Бу давр мобайнида кўп нарсаларни бошдан ўтказдим. Қийин савол.
Энг қийин давр - Тито Виланованинг вафот этиши бўлган. Бу нафақат спорт томонлама, инсонийлик томондан ҳам қийин пайт эди.

Қувончли даврларни ёдга оладиган бўлсак, Чемпионлар Лигаси ва Испания
чемпионатида биринчи ғалаба. Шахсий даражада эса "Стемфорд Бриж"даги
"Челси" дарвозасига киритган голим фаолиятимдаги эртакка ўхшайдиган
паллалардан биридир. Шунингдек, катталар жамоасидаги илк дебютимни ҳам
кўп эслайман", - дейди Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Иньеста "Барселона" билан умрбод шартнома имзолаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар