UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  0 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

Иньеста билан хайрлашув кўрсатуви бўлиб ўтди (ФОТО) Янгиликлар

Иньеста билан хайрлашув кўрсатуви бўлиб ўтди (ФОТО)

Теглар :  Андрес Иньеста
Жума, 18 май куни мавсум охирида "Барселона"ни тарк этадиган Андрес Иньеста билан "Камп Ноу" стадионида хайрлашув кўрсатуви бўлиб ўтди.

Кўрсатувда Каталония клубининг барча футболчилари иштирок этди. Бу хайрлашув эфирига жамоанинг собиқ футболчилари ҳам ташриф буюрди.

Клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу Иньестага махсус эсдалик совғасини топширди.

"Бу жамоа сардори бўлиш жуда ёқимли. Сизларни ва клубни соғинаман... "Барселона" мен учун дунёдаги энг яхши жамоа.

Ҳаётимни ўзгартирган аёлимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Барчангиздан миннатдорман. Олға "Барса" - дейди Иньеста.





"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда "Ал-Садд" шарафини ҳимоя қилаётган Хави Иньеста билан хайрлашиш чоғида йиғлаб юборди.


Серхио Бускетс: "Иньеста билан содир бўлган энг ажойиб воқеа? Андреснинг "Стэмфорд Бриж"даги зарбаси. Ўша гол ҳаммасини бошлаб берган"


Хави: "Уни илк марта кўрганимда Иньеста 16 ёшда эди. Андрес ҳаммасини тўғри бажарар эди. Баъзида у ўрганадиган нарса қолмаган деб ўйлаб қолар эдим. Иьестани футболчи ва инсон сифатида намуна қилиб кўрсатса бўлади".


Саумэль Это'О: "Клубга келганимда Роналдиньо "Барселона" юзи эди. Жамоадаги илк кунларимда мендан энг яхши таассурот қолдирган футболчи кимлигини сўрашди. Бунга жавоб бериш қийин эди, аммо ўшанда Иньестани кўрсатганман".

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика