UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Унион"га гол уролмади, "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги "Дер Класикер"да эса жанговар дуранг қайд этилди  2 23:25АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд" билан дуранг ўйнади  4 23:05"Леганес" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  2 23:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  1 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  6 22:07"Ал Насср" — "Ар Риёд". Отавио, Мане, Дуран ва Роналду асосий таркибда  2 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  4 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  4 20:58Қозоғистон кубоги. "Турон" "Атирау"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди, Асқаровдан ассист  0 20:53Улуғбек Бакаев: "Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади"  6 20:43Айбек Нурбаев: "Илк турда "Арал"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳий ўрадан олиб чиқиб кетишим керак эди"  1 20:25Суперлига. "Сўғдиёна" Самарқандда "Динамо" билан дуранг ўйнади  15 20:18Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Илёс Зейтуллаев: "Йигитларнинг кўзида ишонч бор эди. Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Йигитларнинг кўзида ишонч бор эди. Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин ҳақида бир нима дейиш қийин. Ҳозир ҳиссиётларга берилганман. Иккинчи таймни бир киши кам бўлиб ўтказдик. Бу ғалаба компакт ўйин ва меҳнат орқали келди. Мен жамоамдан фахрланаман. Бугунги ўйинимиз орқали биз қандай жамоа қураётганимизни намойиш этдик. Футболчилар бугун руҳият намойиш этишди. Биз охиригача курашадиган жамоа эканлигимизни исботладик" - дея фикр билдирди Илёс Зейтуллаев.

- "Бунёдкор" кетма-кет икки учрашувдан буён қийин ғалабага эришмоқда. Бугунги ўйинда эса бир тайм давомида 10 киши бўлиб ҳаракатланди, бироқ якунда барибир ғалаба қозонди. Қийин ўйинлардаги ғалабалар қандай қўлга киритилмоқда?

- Биз ўн киши бўлиб қолганимиздан ҳам имкон қадар ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Йигитлар камчилик бўлганда ҳам тартибли ўйин намойиш этишди. Бундай ғалабаларга фақатгина тартибли ўйин ва меҳнат орқали эришилади. Ҳеч қандай "сирли" масаллиқ йўқ. Бу узоқ давом этадиган жараён. Бу ерда фақатгина футболчилар эмас, бутун персоналнинг ҳиссаси катта. Бу инсонлар саҳна ортида ишлашади. Масалан, ошхонадаги ошпазларимиз. Улар ҳар куни эрта тонгда ишга киришади. Майдон ҳолатини назорат қиладиган инсонлар ва бошқалар. Бугунги ғалаба улар учун.

Танаффусда йигитларга ўйинда ғалаба қозонишимизни айтдим. Мен шундай бўлишини сезгандим. Йигитларнинг кўзида ҳам ишонч бор эди. Футболчилар ғалабага интилишди ва якунда ғалаба қозонишди. Ҳаётда ҳам қийинчиликлар учраб туради. Масалан, бугун биз бир киши кам бўлиб қолдик, лекин шунга қарамай курашишда давом этдик.

- "Бунёдкор"нинг Кубок баҳсларидаги мақсади қандай?

- "Бунёдкор" ўз мақомига мос бўлиши керак. Кубок ва чемпионат баҳсларида ҳам охиригача курашиш. Мен бош мураббий сифатида ўз жамоам имкон қадар узоқроққа боришини истайман. Ўтган мавсумда чорак финалга қадар етиб боргандик.

- "Бухоро" жорий мавсумдаги "Бунёдкор" учун энг қийин рақиб бўлдими?

- "Бухоро" жуда қийин рақиб. Ушбу жамоага қарши энг қийин ўйинимиз бўлди деб ўйламайман. Менинг фикримча, Суперлигада барча учрашувлар қийин кечади. Масалан, "Шўртан"га қарши кечган баҳс ҳам жуда оғир кечди. "Бухоро" биздан яхшироқ ўйнади деб ўйламайман.

- Голни бугун анча ҳиссиётли тарзда нишонладингиз. Айрим мураббийлар ўз жамоаларининг голларига умуман реакция билдиришмайди ва нишонлашмайди. Сиз эса худди футболчилардек хурсанд бўлдингиз...

- Мен ҳиссиётларимни яширмайдиган инсонман. Биз ўтган мавсумда ўз йўлимизни бошладик ва қийин йўлни босиб ўтмоқдамиз. Бундай хурсандчилик онларида футболчилар билан бирга нишонлайман ва хурсанд бўламан.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика