Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
1 сен 2025
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган фаолиятини бошқа жамоада ва бошқа лигада давом эттиради.

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Галатасарой" Гюндоган борасида "Манчестер Сити" билан келишувга эришган.

Инсайдернинг ёзишича, турк клуби трансфер учун бир евро ҳам сарфламайди, чунки "Сити" Илкайни ўзаро келишув бўйича қўйиб юбормоқда. Футболчи ҳамда "Галатасарой" ўртасидаги битим 2 йилга мўлжалланган бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano