UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Себастьян Жовинко А Серияга қайтиши мумкин  1 15:18Фаластин ўз уйидаги сунъий майдонларда қандай ўйнайди?   11 15:15ЖЧ-2022 саралаш. Арсланмират Аманов Туркманистон терма жамоасидан таклиф олди  2 15:00"Эвертон"нинг 2019/20 йилги мавсум учун учинчи либослари билан танишинг  2 14:46Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз"  5 14:40Эктор Купер чақирган легионерлар терма жамоага қачон келишади?  18 14:32Расман: "Наполи" 40 млн еврога ўйинчи сотиб олди  1 14:23"Атлетико" афсонаси Фернандо Торрес бугун фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказади  6 14:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:58ЖЧ-2022 саралаш. Умар Абдулраҳмон терма жамоага чақирилди  2 13:48Футболдаги гепардлар. Сайёрамизнинг энг тезкор 10 футболчиси  31 13:26"Шальке" "Барселона" ҳимоячисини ижарага олиши мумкин  0 13:01Унаи Эмери Мустафидан сўнг яна бир ўйинчи жамоадан кетишини маълум қилди  1 12:36"Атлетико" ҳужумчиси А Серия клубига ўтишга яқин  1 12:28Тошкентда "CAFA U-15 Girls Championship-2019" мусобақаси бўлиб ўтади  6

Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди» Янгиликлар

Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди»

«Динамо» жамоасининг АГМКга қарши ғалабали учрашуви олдидан стадионда «Динамо»нинг собиқ футболчилари футболчилик фаолиятларини расман якунлашди.

Клуб раҳбарияти томонидан ташкил этилган хайрлашув тадбирида Самарқанд футболининг фахрийлари саналмиш - “Динамо” клуби раҳбари Илҳом Шарипов, спорт директори Рустам Истамов ва Самарқанд вилоят футбол академияси директори Учқун Қобилов футболчилик фаолиятини якунлаган Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоровларга анъанамизга кўра, зарбоф чопон кийдиришди. Кўп йиллар давомида Самарқанд футболи равнақи йўлидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиришди. Ўз ўрнида учала футболчи ҳам ўз имзоси туширилган тўпларни стадионга йиғилган мухлисларга совға қилишди.

Қайд этиш лозим, 37 ёшли Илҳом Юнусов фаолияти давомида “Динамо” жамоасидан ташқари “Бухоро”, “Насаф”, “Қизилқум” клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоа сафида тўп суриб, бир неча марта мамлакат чемпионати совриндори, шунингдек ОФК Кубоги соҳибига айланганди. Самарқандлик футболчи Олий Лига тарихида энг кўп ўйин ўтказган “гвардиячи”лардан бири саналади.

34 ёшли Дилшод Шарофетдинов ҳам “Динамо” таркибидан “Пахтакор” сафига қўшилиб, мамлакат чемпиони бўлиш билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурди, Малайзия, Индонезия клублари сафида муваффақиятли ўйинлар намойиш этди.



33 ёшли Акмал Бозоров эса 13 йиллик профессионал фаолиятини айнан “Динамо” клубига бағишлади. Ҳимоя ва яримҳимоя чизиғида тўп сурган Бозоров ўз вақтида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида тўп сурганди.

Ушбу футболчилар фаолиятини якунлаган бўлса-да, Самарқанд футболида энди мураббий сифатида қадам қўйишмоқда. Хусусан, Илҳом Юнусов энди Самарқанд вилоят футбол академиясида ўз тажрибасини болалар билан ўртоқлашса, Дилшод Шарофетдинов ва Акмал Бозоровлар “Динамо” ёшлар жамоасида янги ёш футболчиларни кашф этишга бел боғлашган. Бу борада уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг