UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  1 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  1 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  18 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  0 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  9 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  9 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  4 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  9 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  6 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2

Илҳом Мўминжонов: "Бундай шароитда ҳар бир очко олтинга тенг бўлади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Бундай шароитда ҳар бир очко олтинга тенг бўлади"

"Металлург" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Азизбек Турғунбоевлар иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов: - Бугунги учрашув дурангга мос бўлди. Ўзинглар гувоҳи бўлганларингиздек майдонда жанговар ўйин кечди. Баҳс давомида футболчиларимиз ҳам, рақиб жамоа аъзолари ҳам дарвозалар олдида ўта хавфли вазиятларни ярата олишмади. Кураш асосан марказда кечди. Шу сабабли қайд этилган дуранг натижани адолатли бўлди деб ўйлайман. Футболда ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин. Стандарт вазиятларда имкониятлардан фойдалана олмадик. Чемпионатнинг дастлабки учрашуви бўлганлиги учун шогирдларим хоҳлаганимдек ўйин кўрсата олишмади. Шунга қарамай, йигитларга ирода намойиш қилиб, майдонда борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Сабаби олдимизга юқори марраларни забт этиш қўйилган. Бундай шароитда ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Кейинги учрашувларда йўл қўйилган хатолар устида ишлаб яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизга тенг келадиган ишқибозларни топиш мушкул. Бугун ҳам жамоани қўллаш учун йўл босиб келганликлари учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Келгуси турларда  чиройли ўйинлар намойиш этиб мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Азизбек Турғунбоев: - Ўйин шиддатли руҳда кечди. Бугун Бекобод шаҳрига ғалаба қозониш учун келгандик. Бу йилги чемпионатда олдимизга юқори марраларни забт этиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли ҳар бир ўйинда очколарни қўлга киритиш муҳим ҳисобланади. "Металлург" жамоасига қарши учрашувда қўлдан келганича ҳаракат қилдик ва якунда сафарда бир очкони қўлга киритдик.

 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика