UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  1 09:58"Интер", "Барселона" ва "Ювентус" Жоау Канселуга қизиқмоқда  1 00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  2 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  9 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  4 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  3 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  2 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  16 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  1 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар матбуот анжуманида иштирок этишди.

“Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман. “Навбаҳор” ғалаба учун келганди. Аммо бугунги баҳсда рақиб жамоа футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди. Машарипов ва Безерра индивидуаль маҳорати эвазига гол киритилди. Бунда футболчиларимни айблай олмайман. Бу футбол. Ўйин дурангга мос бўлди. Лекин дуранг қайд этилиши керак бўлган беллашувда мағлубиятга учрадик. Бу мағлубият бизни янада кучли қилади, - деб гап бошлади Илҳом Мўминжонов.

-  “Навбаҳор” уйда ва сафарда бошқа-бошқа ўйин кўрсатмоқда. Натижалар ҳам ҳар хил. Бу нима билан боғлиқ?
-  “Навбаҳор” фақатгина уй жамоаси эмас. Бизни уй жамоаси дейишаётганига асосий сабаб, икки йилдан буён уйда мағлуб бўлмаяпмиз. Шу боисдан ҳам одамлар бизни уй жамоаси деб ўйламоқда. Кўплаб жамоалар сафарда ҳар доим ҳам ғалаба қозонишмайди. Уйда эса исталган рақибни мағлуб этамиз. Ўтган мавсумда сафарда кўплаб очколарни жамғаргандик. Бу йил эса ҳозирча 4 очко ишладик. Тўғри, бу кам, аста-секинлик билан сафарда ҳам кўплаб очколар оламиз. Ҳозирги мавжуд таркиб билан шу даражага етишганимиздан хурсандман. Футбочлиларим билан фахрланаман.


-  Раҳбарият томонидан мавсум аввалида “Навбаҳор” чемпионлик курашиши айтилганди. Ҳозирги жамоа билан Суперлигада айнан қайси ўрин учун кураша олишга кўзиз етади?
-  Биз раҳбарият қўйган вазифани бажарамиз. “Навбаҳор” камида кучли учликка кириш ёки чемпионлик учун курашади. Чунки, қўл остимдаги футболчилар совриндор бўлишга лойиқ.

-  Ўтган матбуот анжуманида клубдаги баъзи инсонлар мен йиғган таркибга ишонмаяпти дея таъкидлагандингиз. Клубда ишлашга сизга кимдир тўсқинлик қиляптими? Айнан ўша сиз айтиб ўтган инсонлар ким?
-  Бу сирлигича қолгани мақул. Ҳеч ким мени ишимга тўсқинлик қилмаяпти.

-  “Навбаҳор” асосан агрессив футбол кўрсатмоқда. Жамоа позицион ҳужум ташкил этишда оқсамоқда. Голлар асосан стандарт вазиятлардан урилмоқда.
-   Тўғри, раҳбарият ҳам айнан шу камчилигимиз хусусида танбеҳ берди. Келгусида айнан позицион ҳужум ташкил этиш хусусида ишлаймиз. Аммо унутмангки жаҳон футболида голлар асосан стандарт вазиятлардан киритилади.


Жаҳонгир Меҳмонов: Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор”ни топ жамоалар сафига қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Яхши ўйнаяпмиз. Келгуси ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳсда ўзимизнинг биргина хатоимиз эвазига мағлуб бўлдик. Бу футбол. Бунда кимдир хато қилади ва кимдир ғалаба қозонади. Шундай мағлубиятлар бизни келгусида ҳам футболчи сифатида ўстиради. Бизга ишонаётган барчани ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.
Қайси мағлубият аламли бўлди. Жиззахдагими ёки бугунги?

Ҳар бир мағлубият аламли. Жиззахда 2:0 ҳисобида олдинда бориб туриб мағлуб бўлганимиз кўпроқ алам қилган.


Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика