Илҳом Ҳамроев: «Мақсадимиз ўзгармаган, бу сафар ҳам фақат чемпионлик учун курашамиз»
08 мар 10:35
Янгиликлар
Илҳом Ҳамроев: «Мақсадимиз ўзгармаган, бу сафар ҳам фақат чемпионлик учун курашамиз»
Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати Ўзбекистон кубоги беллашувлари стартидан аввал тажрибали футзалчи, «Оил Стар» жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев билан боғландик ва қисқа суҳбат уюштирдик.
Ўзбекистон кубогига тайёргарлик ва жамоа олдига қўйилган вазифа ҳақида
Кубок баҳсларига Бухорода тайёргарлик кўрдик. Барчаси кўнгилдагидек ўтди. Жамоамизнинг мақсади ўзгармаган, бу сафар ҳам фақат чемпионлик учун баҳс олиб борамиз.
Гуруҳдаги рақиблар ҳақида...
Гуруҳимизга яхши жамоалар тўпланди. Уларнинг кучини яхши биламиз. Ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз, лекин майдонга ғалабани учун чиқамиз.
Кубокнинг янги формати ҳақида...
Шахсан менга бу формат жуда маъқул. Ўйинлар сони кўпроқ бўлиши спортчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлиши ва тажриба орттиришига хизмат қилади. Қолаверса мухлисларга ҳам ўйин кўп бўлиши ёқади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар