Игуаин агрессив ҳаракатлари учун тўрт учрашувга дисквалификация қилинди
05 апр 2016 17:31
Янгиликлар
Игуаин агрессив ҳаракатлари учун тўрт учрашувга дисквалификация қилинди
Италия футбол федерацияси "Удинезе"га қарши учрашувдаги (1:3) агрессив ҳаракатлари учун "Наполи" ҳужумчиси Гонсало Игуаинни тўртта ўйинга дисквалификация қилди.
Баҳснинг 75-дақиқасида аргентиналик тўпсиз холатда рақиб ҳимоячиси Фелипега зарба берди ва иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Бундан сўнг у ҳакамни ва иккала жамоа футболчиларини турткилай бошлади. Кийиниш хонасига боргунича у ҳаммага бақиришга улгурди.
Неаполликлар устози Маурицио Сарри ҳакамларнинг қароридан норози бўлгани учун бир учрашувга дисквалификация қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар