

Баҳснинг 75-дақиқасида аргентиналик тўпсиз холатда рақиб ҳимоячиси Фелипега зарба берди ва иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Бундан сўнг у ҳакамни ва иккала жамоа футболчиларини турткилай бошлади. Кийиниш хонасига боргунича у ҳаммага бақиришга улгурди.
Неаполликлар устози Маурицио Сарри ҳакамларнинг қароридан норози бўлгани учун бир учрашувга дисквалификация қилинди.



